Get Mystery Box with random crypto!

'Тонг' болалар соғломлаштириш оромгоҳида комбинат раҳбарияти | AGMK - OKMK | Расмий канал

"Тонг" болалар соғломлаштириш оромгоҳида комбинат раҳбарияти ташаббуси билан болаларга фавқулодда вазиятларда тезкор биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув амалий машғулоти ташкил этилди.

Амалий машғулотлар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят масъуллари, Пискент тумани ФВБ ҳамда Тиббиёт бирлашмаси вакиллари томонидан комбинат болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тарбиячи, ҳамширалари иштирокида ўтказилди.

ФВБ бошқармаси ва туман Тиббиёт бирлашмаси масъуллари дастлаб болани илон ёки бирор хавфли ҳашарот чаққанда кўрсатилиши лозим бўлган тезкор ёрдам ҳақида маълумот беришди.

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, майор Мақсуд Мансуров юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда ҳушёрликни ошириш, саросимага берилмаслик ва бошқа муҳим омиллар ҳақида гапириб ўтди.

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти вилоят бўлими бошлиғи Дилфуза Аҳмедова жабрланган беморга биринчи тиббий ёрдамни тўғри ташкил этиш юзасидан амалий машғулот ўтиб берди.

"Соғлом авлод учун" хайрия жамғармаси Олмалиқ шаҳар таянч пункти раҳбари Марҳамат Юлдошходжаева соғломлаштириш ишларини тўғри олиб бориш юзасидан тарғибот ишлари олиб борди.

Иштирокчиларга ўқув амалий машғулотлари юзасидан тарқатма материаллар берилди ва тарғибот тадбирлари самарали ташкил этилди.

Web-site|YouTube|Facebook|Telegram|Instagram|Twitter