Get Mystery Box with random crypto!

#жараён #онлайн Бугун пойтахтимиз Тошкентдаги “Courtyard by | AGMK - OKMK | Расмий канал

#жараён
#онлайн

Бугун пойтахтимиз Тошкентдаги “Courtyard by Marriott” меҳмонхонасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Кеча бошланган тадбирларда “Бозорда давлат корхоналарининг иштироки”, “Хусусийлаштириш ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш” мавзуларида давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилиши белгиланган.

Мазкур тадбирларда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг хусусийлаштириш бўйича йўриқномаси ҳамда Австрия, Венгрия, Финляндия, Словения ва Сингапур каби давлатларнинг тажрибаларига асосланган тавсиялар тақдимот қилинади.

Ушбу тадбирларда ОКМК бошқарув раисининг корпоратив маслаҳатчиси Абдисамат Химматов ва ОКМК комплаенс-назорати хизмати бошлиғи Шуҳрат Жўраевлар иштирок этишмоқда.

Web-site|YouTube|Facebook|Telegram|Instagram|Twitter