Get Mystery Box with random crypto!

Анъанага айланган эзгуликлар Маълумки ҳар бир байрам арафаси | AGMK - OKMK | Расмий канал

Анъанага айланган эзгуликлар

Маълумки ҳар бир байрам арафасида ОКМК раҳбарияти ва комбинат ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ҳар томонлама кўмак бериб келинади.

Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан ҳам ушбу хайрли анъана давом эттирилди.

ОКМК бошқаруви раисининг буйруғига кўра,12 нафар Иккинчи жаҳон уруши меҳнат фронти фахрийларига, 228 нафар байналмилал жангчиларга, 10 нафар Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда иштирок этганларга 500 минг сўмдан моддий ёрдам пули ҳамда озиқ-овқат жамланмалари туҳфа этилди.

ОКМК раҳбарияти томонидан ҳар бир байрамда ҳомийликка олинган ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва саховат уйларида мунтазам равишда байрам дастурхонлари ёзилиб, тадбирлар ўтказилади.

Жумладан, Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар интернет мактаби, 6-сонли ихтисослаштирилган мактаб, Ангрен шаҳридаги 34- сонли етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мактаб-интернати, 9-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Пискент шаҳридаги 79-сонли махсус мактаб-интернат, Сариосиё туманидаги меҳрибонлик уйи, Оҳангарон туманидаги “Саховат” ва “Мурувват” уйларида байрам тадбирлари ўтказилди.

Замира Икрамова,
ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши Ижтимоий ҳимоя бўйича комиссия раиси


Web-site|YouTube|Facebook|Telegram|Instagram|Twitter