Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Пойтахтда шамолсиз (штиль) тинч об-ҳавода майда чанг | ANOR TV

#Диққат
Пойтахтда шамолсиз (штиль) тинч об-ҳавода майда чанг заррачалари ҳавони қоплаб олган.

Ташқарида юрган одам борки, чанг унинг димоғини қитиқлайди, акс уради, йўталади. Кўзи қичишади.

Кеча ва олдин куни шунча ёмғир-қор ёққани, ерларни етарли нам ҳолатга олиб келганига қарамай ҳавода шунча чанг...

Пойтахтдаги деярли барча датчиклар ЖССТ тавсиялари бўйича "қизил" хавфни бермоқда.

Шаҳар экологиясига жуда хам жиддий эътибор бериш, ҳамма ёқни яшиллаштириб ташлашимиз жорий йил кун тартибида турибди.

@ANORTV