Get Mystery Box with random crypto!

Денов тумани собиқ ҳокими 8,5 йилга қамалди Денов тумани соби | ANOR TV

Денов тумани собиқ ҳокими 8,5 йилга қамалди

Денов тумани собиқ ҳокими Рустам Пардаев узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Маълум бўлишича, суд ишида Рустам Убодуллаевич ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Рустам Пардаев — 1979 йилнинг 7 апрелида Қизириқ туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Турли йилларда “Микрокредитбанк” очиқ аксиядорлик тижорат банки Жарқўрғон тумани, Сурхондарё вилояти филиаллари раҳбари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ва вилоят ҳокими биринчи ўринбосари вазифаларида лавозимларида ишлаган.


@ANORTV