Get Mystery Box with random crypto!

​​ Фарзандингиз учун, ўқинг! Боланинг муваффақияти кўпроқ н | Andijon Rasmiy | Андижон Янгиликлар

​​ Фарзандингиз учун, ўқинг!

Боланинг муваффақияти кўпроқ нимага боғлиқ? Телевизоргами? Отасининг ҳамёнигами? Ошхонада энг тез пишадиган таомгами? Ёки кутубхонангиздаги китоблар сонигами? Албатта, буларнинг барчаси қандайдир таъсир кўрсатиши мумкин, аммо сизнинг фикрингизча, қайси омил устунлик қилади?

Калифорния университети тадқиқотчиларининг 27 та давлатдан танлаб олинган 70 000 дан ортиқ иштирокчи ўртасида ўтказган 20 йиллик илмий тадқиқоти ушбу саволга жавоб топди. Ҳайратланишга тайёрмисиз?

Саволнинг жавоби – уйда китобларнинг кўплиги! Уйида китоби кўп бўлган оилаларнинг фарзандлари ҳам кўпроқ таълим олади, ҳам кўпроқ даромад топади. Яхши кутубхона заковат ҳамда иқтисодий фаровонлик олиб келади!

https://t.me/andijonrm

Andijon Rasmiy Kanali