Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов Андижон шаҳрида | Andijon viloyati Prokuraturasi

Андижон вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов Андижон шаҳрида жойлашган собиқ механика заводи негизида ташкил этилган кичик саноат зонасида бўлиб, бу ерда ташкил этилган янги лойиҳалар билан танишди.

Саноат зонасида жами 30 та лойиҳалар мавжуд бўлиб, бугунги кунда барчаси фаолиятини бошлаган.

Вилоят прокурори “Vodiy plast pro” МЧЖ томонидан ташкил этилган автомобиллар эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш ва пластмасса маҳсулотларини қайта ишлаш цехида, шунингдек, “Dinar” техтиль МЧЖ томонидан ташкил этилган тўқув фабрикаси фаолиятлари билан танишди.

Шу билан бирга, саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказиб, улар томонидан қўйилган масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига кўрсатма бериб ўтди.

https://t.me/andijonprokuraturasi