Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН: Агар сен | АНДИЖОН БОЗОР

ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:

Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.

Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.

Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.

Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.

Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.

Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.

Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.

Бировдан раҳмат кутма.

Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.

Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.

Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.

Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.

Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.

Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.

Бало - дуога ундайди.

Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.

Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.

Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.

Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.

Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.

Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.

"Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)

Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.

Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.

Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.

Қайғу дуоларини кўп айт.

Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.

Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.

Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.

Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.

Доктор Оиз Ал-Қарний.
mehrob_uz

@ANDIJONBOZOR