Get Mystery Box with random crypto!

Андижон Янгиликлари | Andijon Yangiliklari

Telegram kanalining logotibi andijon_yangiliklari — Андижон Янгиликлари | Andijon Yangiliklari А
Telegram kanalining logotibi andijon_yangiliklari — Андижон Янгиликлари | Andijon Yangiliklari
Kanal manzili: @andijon_yangiliklari
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.52K
Kanalning ta’rifi

Андижонликлар канали.
® Қизиқарли маълумотлар.
® Карикатуралар.
® Дахшат видеолар.
® Кун фотоси.
® Танқидий ёндашув.
® Андижондаги сўнги ўзгаришлар.
® Фактлар
Биз билан алоқа

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2021-02-05 18:38:55
Соғлик учун жуда фойдали машқ: ПУЛ СAНAШ!

– Суяклар оғриғини қолдиради;
– Қон босимини меёрига солади;
– Тиш ва бош оғриғини тўхтатади;
– Кўриш қобилияти, иштаҳа, ташқи кўринишни ва яшаш тарзни яхшилайди.

Ушбу машқни тез тез бажариб туриш тавасия этилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDfOsPOAV49CvyQ1Q
2.8K viewsedited  15:38
Ochish/sharhlash
2021-02-04 21:37:18 Нимага учун биз туш кўрамиз?

Деярли ҳар бир одам туш кўради. Лекин ҳеч ким нега туш кўришини, унинг давомийлигини, вақтини ва сценарийсини олдиндан айта олмайди. Баъзида одам тушини энг майда деталларигача эслаб қолади, баъзида эса туш кўрганини биладию, лекин унутиб қўяди. Хаттоки, олимлар ҳам бу борада келиша олмайди: баъзилари тушлар кераксиз ва маъносиз деса, баъзилари тушларнинг сабаблари ва вазифалари бор деб ҳисоблайди.

— Туш мияга ахборотни бир қисмдан бошқа қисмга ўтқазиб, уларни «ёзиб олиш» ва керак бўлганда тиклаш учун йиғиб қўйишга вақт беради. Изланишлар яна шуни ҳам кўрсатдики, хотиралар мия пўстига берилишидан олдин, гиппокамп бутун кунда ўтган воқеаларни қайта шакллантирар экан, баъзида охиридан бошига қараб.

https://t.me/joinchat/AAAAAFDfOsPOAV49CvyQ1Q
2.7K views18:37
Ochish/sharhlash
2021-02-04 04:00:08 Айтилган сўз – отилган ўқ!

Одамларга бирор гапни айтишдан аввал уни ўзингизда синаб кўринг! Чунки хато гапирганингиздан сўнг унга узр сўрасангиз-да, одамларнинг қалбида сиз пайдо қилган жароҳатнинг изи тураверади.

@ANDIJON_YANGILIKLARI
2.8K viewsedited  01:00
Ochish/sharhlash
2021-02-03 10:48:10 АОКАнинг Андижон вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Зоҳиджон Тожибоев Андижон вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига янги раҳбар этиб тайинланди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Таъкидланишича, Зоҳиджон Тожибоев мазкур лавозимга тайинлангунига қадар вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бош мутахассиси вазифасида ишлаган.

У 1986 йил Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятида туғилган бўлиб, 2010 йил Андижон давлат университетини тамомлаган. 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатган.

Фаолияти давомида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими етакчи мутахассиси, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бош мутахассиси сифатида фаолият олиб борган.

@ANDIJON_YANGILIKLARI
2.8K views07:48
Ochish/sharhlash
2021-02-03 08:19:53 ​​Андижонда Cobalt уриб кетган велосипед ҳайдовчиси шифохонада вафот этди

Андижон вилоятининг Избоскан туманида Cobalt ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди дея хабар бемоқда Дарё нашри.

Андижон вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот гуруҳи инспектори Дониёр Алиевнинг аниқлик киритишича, 2021 йил 31 январь куни соат 21:00 да Избоскан тумани «Қораянтоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга 4Р-132 «Пойтуғ—Пахтаобод» автомобиль йўлининг 12-километрида ЙТҲ содир бўлган.

Cobalt’нинг 43 ёшли ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, йўл четида велосипед бошқариб кетаётган 34 ёшли фуқарони уриб юборган. Оқибатда велосипед ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, туман шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига жойлаштирилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ЙТҲ сабаби ва оқибати вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Саидолим Зингиров бошчилигида жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинган ва тегишли вазифалар белгилаб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда Nexia автомобили велосипед ҳайдовчисини уриб кетгани ва ҳайдовчи вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

@ANDIJON_YANGILIKLARI
2.5K views05:19
Ochish/sharhlash
2021-02-03 05:00:01 #Ретро_оханг

Ахрор Усмонов

https://t.me/joinchat/AAAAAFDfOsPOAV49CvyQ1Q
2.4K views02:00
Ochish/sharhlash
2021-02-02 20:31:36 #КУЛГИ_ТАЙМ

Энг кулгили латифа бошлиқнинг ҳодимларига айтган латифасидир.

П/С Хайрли тун азизлар яхши дам олингизлар

@ANDIJON_YANGILIKLARI
2.4K views17:31
Ochish/sharhlash
2021-02-02 20:10:01
Нима учун муз силлиқ?

Музга силжиш таъсири учун қайси физик жараёнлар жавобгарлиги тўғрисида ҳали тўлиқ изоҳ йўқ. Бу одатда қуйидагича изоҳланади: муз ва унинг устида ҳаракатланаётган нарса ўртасида суюқ сирғаладиган сув қатлами пайдо бўлиб, бу нарса сирпанишига имкон беради. Яқинда француз физиклари бу қатламнинг қалинлиги атиги бир неча юз нанометр (соч қалинлигининг юздан бир қисми) эканлигини, сув ва майдаланган муздан иборатлигини ўлчашди. Ажабланарлиси шундаки, олимлар ҳали ҳам аниқ тушунтириш бера олмайдилар.

П.с: Муз устида учишни ёқтирасизми?

https://t.me/joinchat/AAAAAFDfOsPOAV49CvyQ1Q
2.4K viewsedited  17:10
Ochish/sharhlash
2021-02-02 19:53:11 Муолажа ҳонасида бир фуқаро вафот этди.

Андижон шаҳар 8-оилавий поликлиникасининг муолажа ҳонасида бир эркак вафот этди. Бизга етиб келган хабарга кўра фуқаронинг қон босими кўтарилган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган лекин кўрсатилган ёрдамларга қарамай фуқаро вафот этган.

Фуқаро вафот этганлиги бўйича жиноий иш очилган ёки очилмаганлиги бизга аён эмас.

@ANDIJON_YANGILIKLARI
2.6K viewsedited  16:53
Ochish/sharhlash
2021-02-02 19:50:56
Андижон вилояти ҳокими қаерда? Қарийб 4 кундан буён Андижон вилояти ҳокими кўриниш бермай қўйди. Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам бунга ойдинлик киритмаган? Андижон вилояти ҳокими қаерда? @ANDIJON_YANGILIKLARI
2.3K viewsedited  16:50
Ochish/sharhlash