Get Mystery Box with random crypto!

Кошки қайтиб келсайди... Унинг эри бир дўсти билан Қатар давл | Tikuvchilik✂️🖌

Кошки қайтиб келсайди...

Унинг эри бир дўсти билан Қатар давлатига хизмат сафарига кетадиган бўлиб қолди. У хотинига эртаси куни кечқурун соат еттида қайтишини айтди. Хотини эртани интизорлик билан кутди, эр эса айтилган вақтда келмади. Хотин кутди, кутди яна кутди, эр келмади. Хотин қўшни хотиннинг олдига чиқиб, эри қайтиб келганида уни қандай кутиб олишини ва уч соатдан кўпроқ кечиккани учун уни қай даражада қаттиқ койишини режалаётганини айтди. Ахир нега кеч қолади, нега?!

Ногаҳон, Қатардаги мудофаа вазирлиги ходимлари унга қўнғироқ қилиб, ўша кеча эри минган кема катта тўлқинлар туфайли ҳалокатга учраб чўкиб кетганини, оқибатда эри ва дўсти ҳам денгизга ғарқ бўлиб вафот этганини айтишди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Орадан бир неча кун ўтиб аёл дугоналарига оғир дард ва алам билан шундай деди: Қанийди, ўша кетганича бир ҳафта, икки ҳафта, уч ҳафта кечикса-да, лекин қайтиб эшик қоқиб кириб келса эди!..
Йўқотиш, айрилиш мунчалар оғир бўлмаса!

Баъзан эр ҳам, хотин ҳам яқинлик онларидаги ҳаловатни билмайди. Ёки билишни истамайди. Ҳатто улар оддий суҳбат гаштини, озгина бўлса ҳам вақтини шунчаки бир-бирига термулиб, чақчақлашиб ўтказиш қанчалик мароқли, қимматли эканини ҳис қилишмайди. Чунки улар ҳеч қачон айрилиқ ва йўқотишнинг асл маъносини бошдан кечиришмаган-да.

Баъзида оддий бир тортишув туфайли ҳаётимиз тинчлигини ёки кунимиз ҳаловатини бузишимиз мумкин. Ҳолбуки, бир оғиз сўз кўп яхшиликлар боғлаган эр-хотонлик риштасини узишга, бир-бирига қовоқ-тумшуқ қилишга сабаб бўламаслиги керак эди.

Бир лаҳзада қовоғингизни уйиб, пушаймон бўладиган ҳолатлар ориз бўлишидан олдин ҳаётингиздан роҳатланиб, бахт туйиб яшашни ўрганинг.

Бу мен таъмини тотган ҳақиқий воқеа эди.
Муҳандис Ғойс Ҳоний Қузот

Таржима, Икром Шариф.

https://t.me/Andazalar_siz_uchun