Get Mystery Box with random crypto!

Andijon viloyati AOKB | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi andaokb — Andijon viloyati AOKB | Rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi andaokb — Andijon viloyati AOKB | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @andaokb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 789
Kanalning ta’rifi

Аndijon viloyati Аxborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasining rasmiy Telegram kanali
🌍 https://www.facebook.com/andaokb
🌍 https://www.instagram.com/aokbandijan/
📨 andaokb@mail.ru

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 14:34:37
E'LON

2022-yil 31-avgust kuni soat 15:00 da Z.M.Bobur nomidagi Andijon viloyati markaziy kutubxonasida DTM Andijon viloyati bo‘limi xodimlari ishtirokida matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi.
Mavzu: Andijon viloyatida 2022-2023 o‘quv yili uchun oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga kirish test sinovlari yakunlari.
Ishtirokchilar:
N.Tashtemirov – DTM Andijon viloyati bo‘limi boshlig’i;
R.Azimov – DTM Andijon viloyati bo‘limi bosh mutaxassisi;
E.Yuldashev – DTM Andijon viloyati bo‘limi bosh mutaxassisi;
Andijon viloyatidagi OTMlar mas’ullari.
OAV xodimlari va blogerlarni matbuot anjumaniga taklif qilamiz.
Matbuot anjumaniga barcha bosma va elektron OAV vakillari, jurnalist, bloger, veb-sayt adminlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va viloyatdagi boshqarma, tashkilot va muassasalarning axborot xizmatlari rahbarlari taklif etiladi va oldindan ro‘yxatdan o‘tishlari mumkin.
Ro‘yxatga olish soat 14.50 da yakunlanadi.
Ro‘yxatdan o‘tish uchun:
+998 93 415 57 14
119 views11:34
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:13:12
“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

АОКАда Адлия вазири ўринбосариАлишер Каримов, Кадастр ва Давлат активларини бошқари агентлиги раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
15 views11:13
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:36:11
Тест синовларида иштирок этган 1 074 181 абитуриентдан 190 375 нафари талабаликка тавсия этилди



Шундан 39 962 нафари давлат гранти, 150 413 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган. Бунда:

давлат гранти асосида ўртача балл – 121,2 баллни;
тўлов-контракт асосида ўртача балл – 95,9 баллни ташкил этди.


Абитуриентларнинг 176 мингдан зиёди умумий қабул параметрлари доирасида, 13 мингдан зиёди имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида тавсия этилган.

Абитуриентлар таълим шакллари кесимида: 118 352 нафар абитуриент кундузги таълим шаклига, 45 407 нафар абитуриент сиртқи таълим шаклига, 9 139 нафар абитуриент кечки таълим шаклига ва 3 416 нафар абитуриент масофавий таълим шаклига тавсия этилган.



Шунингдек, 2022 йил 28 август куни Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини онлайн қабул қилиш йўлга қўйилди.

Апелляция аризалари my.dtm.uz сайти орқали абитуриентнинг шахсий кабинетида онлайн тарзда қабул қилинмоқда ва 10 кун давомида, яъни 6 сентябрга қадар давом этади.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрдан бошланади.


АОКАда Давлат тест маркази раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари якунлари юзасидан ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
10 views10:36
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:25:29
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун кимларнинг фаолиятига нисбатан татбиқ этилади?

Жамоат хавфсизлиги университети профессори бу бўйича тушунтириш берди

Батафсил

Манба: https://t.me/bugunrasmiy
18 views10:25
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:16:23
Конституцион ислоҳотлар билан бир қаторда, халқ манфаатини кўзлаб янги қарор ва қонунлар ҳам қабул қилиняпти. Буни ҳис қилиш учун биринчи ўринда солиқ сиёсатидаги енгилликларни санаб ўтиш етарли. Масалан, ота-оналар хусусий мактабларга қилинган тўлов учун даромад солиғидан озод этилди. Ночор оилаларнинг иқтидорли фарзандлари хусусий боғча ва мактабларда текинга ўқиши мумкин, лекин имтиёзга ота-оналарнинг даромади сифатида солиқ солинарди. Бу имтиёз ҳам солиқдан озод қилиняпти.

Сўнгги пайтларда солиқ солишда халқни ўйлаб иш кўриляпти. Сабаби ҳукумат халққа солиқдан қанча енгиллик яратса, одамлар ғирром қилмасдан, солиқларни ўз вақтида тўлашини, бюджет тушумлари кўпайишини тушуниб етди.

Манба: https://t.me/bayonotuz
21 views10:16
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:13:21
Конституцион ислоҳотлар: суд-ҳуқуқ тизимини яхшилаш йўлида

Суд ҳар қандай ҳолатда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, адолатли ҳукм чиқарувчи тизим даражасига етгандагина мамлакат тараққиёти ёки демократик жамият қуриш ҳақида гапириш ўринли бўлади. Охирги беш йил ичида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида мана шу ҳақиқат ётибди. Улар қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби принципларга асосланган. Бу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан 40дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Батафсил

Манба: https://t.me/aniquz
18 views10:13
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:12:04
“Давлат иши ўйинчоқми сенга?”

Бу иборани ҳаётимиз давомида кўп эшитганмиз. Олдин ҳар бир давлат ташкилоти оддий одамлар уддалай олмайдиган қанақадир супер қобилиятларни талаб қиладигандек тасаввур уйғотарди. Эндиликда давлат хизматчиларининг фаолияти шаффофликка асосланади. Айниқса “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги кўп ноаниқликларга барҳам беради.

Бу қонун, аввало, давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

Барча учун бир хил бўлган қоидалар асосида давлат хизматига тайинлаш ва ундан бўшатиш турли раҳбарларнинг ўзбошимчалиги, таниш-билишчилик, маҳаллийчилик, коррупция каби иллатларга берилиб кетишидан сақлайди.

Давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадлари устидан қатъий назорат ўрнатилади. Шу билан биргаликда уларнинг ҳуқуқлари ҳам ҳимояга олинади.

Манба: https://t.me/burgutuzb
12 views10:12
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:58:50 Ҳарбий қисмлардаги овоз берувчи ҳарбий хизматчиларнинг, шунингдек ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ва бошқа фуқароларнинг рўйхатлари, агар улар ҳарбий қисмлар жойлашган ерда истиқомат қилсалар, ҳарбий қисмларнинг командирлари тақдим этган маълумотлар асосида тузилади. Ҳарбий қисмлардан ташқарида истиқомат қилувчи ҳарбий хизматчилар ўзларининг турар жойлари бўйича умумий асосларда овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкалари бўйича фуқароларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар (идоралар) раҳбарлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.

Овоз берувчи фуқароларнинг фамилиялари рўйхатларда овоз беришни ташкил этиш учун қулай бўлган тартибда кўрсатилади.

@andaokb
15 views09:58
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:58:47
#Фойдали
#Референдум

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ РЕФЕРЕНДУМИ ТЎҒРИСИДА

(2022 йил 16 июндаги ЎРҚ-779-сонли Қонуни)

26-модда. Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатларини тузиш

Референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, рўйхат тузилаётган вақтда мазкур референдум участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилади.

Рўйхатга овоз берувчи ҳар бир фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва турар жой манзили киритилади.
Ҳар бир фуқаро овоз берувчиларнинг фақат битта рўйхатига киритилиши мумкин.

Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатлари Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхати асосида тузилади.
17 views09:58
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:13:11
2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари якунлари

АОКАда Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
10 views09:13
Ochish/sharhlash