2022 йилда хотин-қизлар бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча 1 триллион сўм ажратилади
АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Бугунги кунда мамлакатимизда
17 мингдан зиёд тадбиркор аёл фаолият кўрсатмоқда.
“Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” томонидан
154 085 нафар хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, уларнинг 68 057 нафари бандлиги таъминланди.
Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг
300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилиши белгиланган.
Батафсил
Telegram
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк