2022-08-25 06:58:05
#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги:
— Қораўзак тумани маданият бўлими мудири.
— Бўзатов тумани маданият бўлими мудири.
Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги:
— Қўнғирот тумани Спортни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси.
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:
— Бўзатов тумани мактабгача таълим бўлими мудири.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Мелиоратив экспедиция бошқармаси:
— Мелиоратив тизимлар ва иншоотларнинг техник холати мониторинг булими мухандис мелиоратори.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Ҳужжатлар 2022 йил 25 августдан 3 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos
288 viewsQDU JURNALISTIKA Sevara ISMOILOVA, 03:58