Get Mystery Box with random crypto!

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозим учун очиқ тан | Амударё

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозим учун очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали Қорақалпоғистон Республикаси бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги бўш иш ўрларини тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими мудири.

— Беруний тумани халқ таълими бўлими мудири;

— Бўзатов тумани халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси;

— Мўйноқ тумани халқ таълими бўлими юрисконсульти;

— Тахтакўпир тумани халқ таълими бўлими Таълим сифати мониторинги бўлими бош инспектор-методисти;

— Тахтакўпир тумани халқ таълими бўлими Таълим сифати мониторинги бўлими инспектор-методисти;

— Бўзатов тумани ҳокимлигининг бош ҳисобчиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 22 январдан 31 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos