Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар бир инсонда ҳаёти учун тўлов ҳуқуқи бор. Оллоҳ ҳар бир бан | Amira Rashidova

Ҳар бир инсонда ҳаёти учун тўлов ҳуқуқи бор. Оллоҳ ҳар бир бандасига ўз ҳаётини истагандек қуриш танловини ўзига берган.

Фақат уч тоифа одамдан (ухлаб ётган, касал одам оёққа турмаганига қадар ва кичкина бола катта бўлмаганигача) бошқаси ҳаёти учун, танлови учун, қилинган иши учун ўзи жавоб беради. Инсон ҳаёти учун масъулиятни бўйнига олиб, иродасини тан олиши керак, ҳар бир танлови бу унинг истаги эканини тушуниши муҳим, “Оллоҳ хоҳлади”, ёки “тақдир” деб масъулиятни Яратганга илиб қўйиб сиз умидсизлик ва кучсизлик, бахт йўлидаги шижоат ва ғайратингизни сўндирасиз ва табиий мағлуб бўласиз.

“Борига чидаб яшаш” ёки вазиятни ўзгартириш учун ҳаракатсизликка биргина нотўғри тушунча сабаб келасиз, аслида бу шайтоннинг одамга қилган ҳийлаларидан бири. Инсонни аслидан узоқлаштириш учун, “бахтсизлигимга Яратган айбдор” каби нотўғри фикр билан яшаш учун қилинади бу. Ўз ҳаётингиз ва танловингиз учун ўзингиз масъулсиз, чиройли, тўғри ва ҳалол яшанг.

Жума муборак!