Get Mystery Box with random crypto!

ОКМК раҳбарияти акцияда фаол бўлишга чорлайди! Айни пайтда | Olmaliq hayoti | Allohning panohida

ОКМК раҳбарияти акцияда фаол бўлишга чорлайди!

Айни пайтда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳомийлигида "Металлург" маданият саройида "3 декабрь - Халқаро Ногиронлар куни" муносабати билан шаҳримиздаги имконияти чекланган фарзандларимизнинг ижодий ишлари ярмаркаси ҳамда савдоси бўлиб ўтмоқда.

“Меҳр-мурувват кунлари” доирасида ўтказилаётган ушбу хайрия акциясида Олмалиқ кон-металлургия комбинати масъул раҳбарлари барчани фаол иштирок этишга чорлаб қолади.

Акциямизда иштирок этинг, болаларнинг ижод намуналаридан харид қилинг, уларга умид беринг!

Эслатиб ўтамиз, ярмарка савдолари эртага ҳам давом этади.

@Okmkhayoti