БЕПАНТЕН КРЕМ Қўлланилиши: Терининг майда шикастланишларида битиш жараёнларини фаоллаштириш: енгил куйишлар ва тирналишлар;
Фототерапия ёки УБ-нурланиш натижасидаги терининг таъсирланишларида;
Сурункали яраларда, ётоқ яраларда, анал ёриқларида, терини кўчириб ўтказиш ва бачадон бўйни эрозиялари;
Қуруқ ва ёриладиган терини парвариш қилиш.
Эмизикли болаларда бичилишни олдини олиш ва даволаш.
Эмизиш даврида сут безларини мунтазам парвариш қилиш, сўрғичларнинг оғриқлилиги ёки ёриқларини даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари: Сиртга қўлланилади. Заруратга қараб крем кунига бир ёки кўп марта қўйилади.
Эмизикли аёлларнинг сут безларини парвариш қилиш: ҳар бир эмизишдан кейин сўрғичга қўйилади.
Эмизикли болани парвариш қилиш: тагликни (пелёнка) ҳар гал алмаштирганда қўйилади.