Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЛ КАФТЛАРИ НЕГА ҚИЧИЙДИ? | Аллергология Андижон

ҚЎЛ КАФТЛАРИ НЕГА ҚИЧИЙДИ?
Кафтлар турли сабабга кўра қичийди. Аллергия — кафт қичишининг энг кенг тарқалган сабабларидан бири. У айрим ўсимлик, озиқ-овқат, кимёвий воситалар туфайли келиб чиқади. Баъзи антибактериал совунлар ҳам кафт қичиши, қизариши ва қизишига олиб келади.
Шунингдек, тери, жигар, ошқозон, ўт пуфагининг сурункали касалликлари, кафтнинг терлаши, совқотиши, исиб кетиши, тери қуруқлиги ва ёшга оид ўзгаришлар сабабли ҳам кафтлар қичишади. Бу ҳолат кузатилганда, дермотолог кўригидан ўтиш керак