Get Mystery Box with random crypto!

Тут Барги! Кунларнинг бирида имом Шофеъийнинг ҳузурларига од | قمر | Qomar

Тут Барги!

Кунларнинг бирида имом Шофеъийнинг ҳузурларига одамлар келиб, Аллоҳ азза ва жалланинг борлигига далил келтиришларини талаб қилдилар.

Имом Шофеъий бироз фикр юритдиларда, сўнг одамларга:
- Тут барги Аллоҳнинг борлигига далил, - дедилар.

Одамлар бу гапдан таажжубландилар. Ва сўрай кетдилар:
- Тут барги қандай қилиб Аллоҳнинг мавжудлигига исбот бўла олади.

Шунда имом Шофеъий:
- Барча тут баргларининг мазаси бир хил...
Лекин, агар уни ипак қурти еса ипак чиқаради...
Агар тут баргини ари еса асал қилади...
Агар уни кийик еса хушбўй хидли мушк анбар чиқаради...
Энди айтингларчи, Ким асосни бир қилиб, натижаларни ҳар хил қилиб қўйган?!

Шубҳасиз, бу Аллоҳ Субҳанаҳу ва таолодир. Бутун борлиқни яратган Зот!


@all_qomarun