Get Mystery Box with random crypto!

КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ #Bilasizm | OLIY TA'LIM / huquqiy masalalar

КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
#Bilasizmi

Ўтган йилнинг энг сўнгги кунида Ўзбекистон Ҳукумати 824-сонли қарорни қабул қилди (Вазирлар Маҳкамасининг 824-сонли қарори, 31.12.2020). Унда белгиланишича, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш тартиби жорий этилди. Маълумки, республика олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили аллақачон бошланган. Мадомики, ўқув йили аллақачон бошланган ва кредит-модуль тизимига ўтишнинг бошланиши жорий ўқув йилидан деб белгиланган экан, демак, мазкур тизимга ўтишни жорий ўқув йилининг иккинчи ярим йиллигидан (ўқув йилининг иккинчи семестридан) деб аниқ белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлур эди.

Қуйида Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 824-сонли қарорининг pdf форматидаги матни жойлаштирилди.

Юклаб олинг ва ўқинг.


@AliRahmon2020