Get Mystery Box with random crypto!

ALHIDOYA.UZ

Telegram kanalining logotibi alhidoya_kanali — ALHIDOYA.UZ A
Telegram kanalining logotibi alhidoya_kanali — ALHIDOYA.UZ
Kanal manzili: @alhidoya_kanali
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.57K
Kanalning ta’rifi

ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги www.Alhidoya.uz сайтининг телеграм саҳифаси
©️Саҳифамиз маълумотларидан фойдаланганда манбага ҳавола кўрсатилиши лозим!
📥 Савол, таклиф ва мулоҳазалар учун 👇
@Alhidoya_kanalibot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-28 08:00:06
#Видеолавҳа
Сафар ойида тўй қилиб бўлмайдими?

Зикриё домла Бобораҳимов

Youtube | Facebook | Instagram

Улашинг: https://t.me/Alhidoya_kanali
828 views05:00
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:00:03 ​​ РАСУЛУЛЛОҲ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.

Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.

Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.

Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

Улашинг: https://t.me/Alhidoya_kanali
2.6K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-08-28 04:00:03 #савол_жавоб

Намоз ўқишни бошлаганимга бир ой бўлди. Сураларни китобга қараб ўқияпман. Китобга қараб ўқишим тўғрими?

Савол: Ассалому алайкум!
— Намоз ўқишни бошлаганимга бир ой бўлди. Сураларни китобга қараб ўқияпман. Китобга қараб ўқишим тўғрими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Китобга қараб намоз ўқиш намозни бузади. Сиз гарчи битта кичик сурани ёдлаб бўлса ҳам намозни адо этинг. Имкон қадар намозда ўқишга кифоя қиладиган миқдорда оят ва сураларни ҳамда дуоларни тезроқ ёдлаб олишга ғайрат қилинг. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

Улашинг: https://t.me/Alhidoya_kanali
755 viewsedited  01:00
Ochish/sharhlash
2022-08-28 01:00:00
#Намоз_вақтлари
“... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят).

Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

Улашинг: https://t.me/Alhidoya_kanali
797 views22:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:29:52
#Видеолавҳа
"Мусибатга кимлар чидай олмайди?"
(Муҳиддин домла)
═══════ ✿ ═══════
"Musibatga kimlar chiday olmaydi?"
(Muhiddin domla)

Улашинг: https://t.me/Alhidoya_kanali
834 viewsedited  15:29
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:00:11 #савол_жавоб

Аввало қазо намозларни ўқиш керакми?

Савол: Ассалому алайкум!
— Намоз ўқишни бошлаганимга 10 ой бўлди. Лекин шу пайтгача фақат бомдод ва хуфтонни ўқиб келаётгандим. 1 ойдан бери 5 маҳал ўқияпман. Буни билган яқинларим аввал 5 маҳал ўқимаганлигинг учун ҳозир ўша ўқимаганларингни қазосини ўқишинг керак дейишди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Бу каби диний масалаларни фақат мутахассислардан сўранг. Сизга маслаҳат берган яқинларингиз нотўғри айтишган. Қазоси бор одам олдин қазоларини тугатиб кейин вақтли намозларни ўқисин деган гап йўқ. Аксинча ҳар кунги беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Шунинг учун намозларни ўз вақтида ўқинг ва аввал қолдирган қазо намозларингизни ҳам вақт топиб ўқиб тугатишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

Улашинг: https://t.me/Alhidoya_kanali
896 viewsedited  07:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 07:00:04
#Видеолавҳа
Ўзидан каттага уйланса бўладими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Youtube | Facebook | Instagram

Улашинг: https://t.me/Alhidoya_kanali
845 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:00:00 #савол_жавоб

Шу ишим тўғрими?

Савол: Ассалому алайкум!
— Менинг отам спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилади. Отам менга жуда кўп ароқ олиб келишимни буюради. Мен бирон марта ҳам йўқ демай имкониятим даражасида олиб келаман. Шу ишим тўғрими? Йўқ десам мендан кўнгли қолади деб қўрқаман. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Aллоҳ рози бўлсин.

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Шариатда ота-онанинг ҳаққи улуғ. Мусулмон одам уларнинг розилигини олишга ҳаракат қилиши керак. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча ўринларида ота-онага итоат қилишни Ўзининг итоати ортидан келтиради. Бу уларнинг ҳаққи улуғлигини билдиради. Аммо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ" – дедилар”. Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Бу эса ота-онага итоатнинг вожиблиги Аллоҳга гуноҳ бўлмайдиган ишларда эканини билдиради. Шунинг учун мабодо, ота она томонидан гуноҳга буюрилса, уларга яхши сўз билан бу ишни қилолмаслигини тушунтиради ва гуноҳ бўлмайдиган барча ишларда эса, хизматга тайёр эканини билдиради.
Шу ўринда ота-оналарга бир насиҳат қилмоқчимиз. Аллоҳ таоло сизга шундай итоаткор, инсофли фарзанд насиб қилибди. Бу фарзанд келажакда иншааллоҳ, сизлар қабрда савобга муҳтож бўлиб ётганингизда ортиларингиздан дуо қилиб сизларнинг корингизга ярайди. Шундай экан ота-оналар Аллоҳ таоло уларга солиҳ фарзанд ато қилганига шукр қилишлари ва уларни гуноҳ ишларга буюрмасликлари шариатимиз талабидир. Валлоҳу аълам!

ЎМИ Фатво ҳайъати

Улашинг: https://t.me/Alhidoya_kanali
877 viewsedited  01:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 01:00:00
#Намоз_вақтлари
“... Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят).

Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

Улашинг: https://t.me/Alhidoya_kanali
828 views22:00
Ochish/sharhlash