Get Mystery Box with random crypto!

КУН  ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Жаннат ҳиди 500 йилли | Al_maharib

КУН  ҲАДИСЛАРИ

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Жаннат ҳиди 500 йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Қариндошлар билан алоқани боғлаш ёмон ўлим топишдан сақлайди..»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Тўрт нарса жаннат конларидандир:
1. Садақани махфий қилиш.
2. Мусибатни беркитиш.
3. Қариндош-уруғ ришталарини боғлаш.
4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи

@al_maharib