Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
3.63K
Kanalning ta’rifi
O'zbekiston aks-sadosi.
Senzurasiz xabarlar.
https://www.instagram.com/aks_sado_uz/
https://www.facebook.com/Aks.sado.uz
https://www.youtube.com/channel/UCyW_1FOWy5E36Q5SFmmTptw
Мурожаатлар учун: @aloqa_akssado_bot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
2
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 2
2022-08-29 09:01:06
Юнусобод тумани 9-даҳа 12-13 уй фуқаролари ҳокимиятга уйлар олдини обод қилиб беришини сўраб мурожаат қилинган.
Ўз навбатида, ҳокимият уйлар олдига болалар ўйингоҳи қурилишини ваъда берган. Аммо бунинг ўрнига кечқурун автотураргоҳ учун асфальт қилинган.
Юнусобод тумани ҳокимлигидан муносабат кутиб қоламиз.
Facebook Instagram Youtube Tiktok
1.7K views06:01
2022-08-29 08:53:07
Мурожаатда айтилишича, Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, Жўйработ қишлоғидаги электр симёғочларининг кўпи яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Мазкур симёғочларга камида 55 йил бўлган. Қуламасдан тезроқ алмаштириб бериш сўралган.
Масъуллардан ҳолатга изоҳ кутиб қоламиз.
Facebook Instagram Youtube Tiktok
1.7K views05:53
2022-08-29 08:28:43
Қарши шаҳри Ислом Каримов кўчаси 224-уй олдидаги канализация қудуғининг қопқоғи ёпилмаган.
Хавфсиз ҳаракатланишга халақит бермоқда.
Мурожаат бўйича масъул ташкилотнинг муносабатини кутиб қоламиз.
Facebook Instagram Youtube Tiktok
1.7K views05:28
2022-08-27 17:46:37
Мурожаат қилинишича, Андижон вилояти Булоқбоши Марказидаги шифохона атрофи чиқинди билан тўлган.
Чиқиндилардан бадбўй ҳид чиқмоқда. Мутасаддилар ҳолатга бефарқ қарамоқда.
Мурожаат бўйича масъул ташкилотнинг муносабатини кутиб қоламиз.
Facebook Instagram Youtube Tiktok
1.7K views14:46
2022-08-26 12:52:17
Хоразм вилояти Янгибозор тумани “Очақола” маҳалласи Огаҳий кўчасида сув қувури уч кун олдин ёрилиб кетган.
Аммо шу вақтга қадар ҳеч ким чора кўрмади. Атрофни эса сув босмоқда.
Ҳолат юзасидан масъуллардан муносабат кутиб қоламиз.
Facebook Instagram Youtube Tiktok
1.7K views09:52
2022-08-26 09:11:15
Мурожаатда айтилишича, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани поликлиникаси таъмирига “очиқ бюджет”дан маблағ ажратилган. Шунга қарамай қурилиш ишлари ўлда-жўлда қолиб кетган.
Қиш ҳам яқинлашяпти, ишни якунлаш керак. Агар шу тарзда қолса, у ҳолда ишчилар ва ташриф буюрувчилар қийналади.
Ҳолат юзасидан масъулларнинг муносабатини кутиб қоламиз.
Facebook Instagram Youtube Tiktok
1.7K views06:11
2022-08-26 09:07:42
Бухоро вилояти Олот тумани марказида жойлашган 28-мактаб экин майдонлари ачинарли ҳолатда қолганлиги айтилмоқда.
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида бу ерга кўчатлар экилган эди. Аммо кўчатлар сувсизликдан қовжираб қуриб қолмоқда. Мактабдан 50 метр масофада ариқда сув бўлишига қарамай, айни масала билан ҳеч ким шуғулланмаяпти.
Мазкур масала юзасидан мутасаддиларнинг муносабатини кутиб қоламиз.
Facebook Instagram Youtube Tiktok
1.7K views06:07
2022-08-26 08:40:57
Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидан мурожаат қилинишича, туман раҳбарининг яқинлари Эркиндарё ОФЙдаги ерларда шоли экади.
Уларга унумдор ерлар ажратилган, асосан уларга сув берилиб, бошқа фермерларга берилмаяпти.
Ҳолат юзасидан масъулларнинг муносабатини кутиб қоламиз.
Facebook Instagram Youtube Tiktok
1.7K viewsedited 05:40
2022-08-25 17:33:07
Наманган шаҳридаги 49-мактабнинг аҳволи ўта абгор, таъмирга муҳтож.
Текширувчилар бир неча бор кўриб кетишди, аммо фойдаси бўлаётгани йўқ.
Ҳолат юзасидан масъулларнинг муносабатини кутиб қоламиз.
Facebook Instagram Youtube Tiktok
1.8K viewsedited 14:33