Бугун, Президентимизнинг тегишли фармонига кўра "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланган, волонтёрлик ҳаракати орқали кўпларга ўзининг беминнат ёрдамини кўрсатган Хорижий тил ва адабиёти йўналиши 2 босқич талабаси Одилжонова Сарвинозхоннинг хонадонига бордик.
Дастлаб, талабамизнинг ота-онасига ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни ҳамда ташаккурларимизни билдирдик. Шундан сўнг, талабамизнинг ўқиш ва жамоатчилик ишларидаги муваффақиятлари, бу муваффақиятларда ота-оналарининг қанчалик хизматлари борлигини эътироф этиб, уларга миннатдорчилик билдирдик.
Шунингдек, талабамизга ўзимизнинг совғаларимизни ҳам топширдик.
Facebook | Telegram