Get Mystery Box with random crypto!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ич | Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov✅

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги тортишув” жараёни акс этган видеолавҳа юзасидан
Аниқланишича, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 17:30 ларда ЙПХ инспектори Б.Б. ҳамкасби Б.К. билан бошқарувидаги “Ласетти” русумли хизмат автомашинасини бошқариб, Чироқчи тумани “Озиқ овқат деҳқон бозори” МЧЖ рўпарасидаги кўчада юзага келган тирбандликни олдини олиш мақсадида, Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 белгисига риоя этмасдан тақиқланган жойда тўхтаб турган автомашиналарни овоз кучайтиргич орқали йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга чақирган.
Бироқ, фуқаролар Н.Ш., Н.Б., Қ.А., лар ЙПХ инспектори бошқарувидаги автомашинани ҳаракатланишига йўл қўймасдан, ёнига бошқа фуқароларни тўплаб, хизмат автомашинасини тўхтатиб, ЙПХ ходимларини хизмат кийими, боди камераси ва кўкрак нишонини юлиб олиб, уларнинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатишган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан 26.04.2022 йилда Чироқчи туман прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Ш., Н.Б., Қ.А., лар қамоққа олинди.
Жиноятнинг бошқа иштиркчиларини аниқлаш бўйича тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча фуқаролар Диққатига!
Бундан кейин ҳам жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан қонун доирасида қатъий муносабат билдирилиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Қашқадарё вилоят прокуратураси.

https://t.me/qvprokuratura