Get Mystery Box with random crypto!

Ғалаба муборак, 'Насаф'! Бугунги голлар шоусига бой бўлган ўй | Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov✅

Ғалаба муборак, "Насаф"!

Бугунги голлар шоусига бой бўлган ўйинда ғалаба қозонган воҳамиз бош жамоасини ўзим ва кенг жамоатчилик ҳамда кўп сонли мухлислари номидан табриклайман.

Президентимизнинг куни кеча вилоятимизга ташрифлари давомида Қарши шаҳрида спорт таълими бўйича тақдимот билан танишиш жараёнида Қашқадарё иқтисодиётда, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда бўлгани каби спорт соҳасида ҳам олдинда бўлиши, бунинг учун барча шароитлар мавжудлиги таъкидланган эди.

Ғалабали натижалар ва ютуқлар бардавом бўлаверсин.

Муротжон Азимов, вилоят ҳокими.

Маълумот ўрнида, бугун ОЧЛнинг навбатдаги ўйинида жамоамиз "Ал Садд" жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.