Get Mystery Box with random crypto!

КАЛОМ ИЛМИ Бугунги кунда аҳли сунна вал жамоа бўлган мусулмон | ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR

КАЛОМ ИЛМИ

Бугунги кунда аҳли сунна вал жамоа бўлган мусулмонлар ичида уларнинг иккита йирик мактаблари бўлган ашъарийлар ва мотуридийларга нисбатан "улар калом илми билан шуғулланган" деган жоҳилона айб қўйилмоқда. Калом илми билан шуғулланишнинг ўзи ақиданинг бузилиши, деб кўрсатишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас.
Афсуски, кўпчилигимизда "ақида" нима, "калом илми" нима, "эътиқод" нима билмаганимиз учун юқоридаги жоҳилона айбларга ишониб қолиш, шу билан мусулмонлар орасида фитна чиқариш кузатилмоқда.
"Калом илми" бу "Ақидани ўрганиш"га берилган кўплаб номлардан бири. "Ақидани ўрганиш"га замонавий тилда "теология" ҳам дейилади.
Ҳар бир мусулмон ўз ақидасини яхшилаб ўрганиши, ақидавий масалада шакка тушмаслиги, агар савол туғилса, дарров уламолардан сўраб олиши кераклигини биламиз.
Мана шу ақидани ўрганишни ислом тарихида турли номлар билан номлаганлар:
1) Фиқҳул акбар;
2) Илмул калом;
3) Илми Усулид-дийн;
4) Илмул ақоид;
5) Илмут тавҳид вас сифот;
6) Илмут тавҳид;
7) Илмун назар вал истидлол;
"Илми калом" мана шу номлар ичида энг машҳур исмдир.
Шу ерда савол туғилади: нима сабабдан калом илми қораланган?
Жавоб шуки: Калом илми эмас, балки унда Китоб ва суннатдан чиқиб кетиш қораланган.
Бу худди шариат билан шуғулланиб, унда уламолар ижмо этган нарсаларга, зид фатволар бериб юбориш, ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол қилиб юбориш қандай хатарли бўлса, ақида илмида ҳам Қуръон ва Суннатдан чекиниш шунчалик, балки ундан ҳам ҳатарликдир.
Ақида илмининг шариатдан фарқи, бунда нафақат исломий ақидани, балки бошқа дин ёки динсизлик ақидасини ҳам ўрганиш ва унга жавоб топиш керак бўлади. Ақида илмининг шариатдан фарқи шунда. Шариат насронийлар ёки даҳрийларнинг урф-одатларидаги масалаларни ўрганмайди. Ақиданинг юқори даражаларида, барча эътиқодларга раддия берилади.
Ақида илмида чуқурлашиш оддий тақлидчи ёки илмга эга бўлмаган кишилар учун жоиз эмас дейилади.
Имом Ғаззолий эса, илми калом ҳақида: " У бир илм бўлиб, унинг мақсади аҳли суннанинг ақидасини аҳли бидъатнинг ташвишидан муҳофаза қилиш ва қўриқлашдир", деганлар.
Яъни, Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий каби аҳли суннанинг йирик уламолари мўминлар ақидасини аҳли бидъатнинг ташвишидан муҳофаза қилиш ва қўриқлаш мақсадида илму калом, яъни тавҳид илми билан шуғулланганлар ва бу ишни қойилмақом қилиб бажарганлар. Тавфиқ эса фақат Аллоҳдандир.

Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz