Get Mystery Box with random crypto!

Сирoтул Мустaқийм

Telegram kanalining logotibi ahlibayt313 — Сирoтул Мустaқийм С
Telegram kanalining logotibi ahlibayt313 — Сирoтул Мустaқийм
Kanal manzili: @ahlibayt313
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.07K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналимизда баҳоли қудрат Қуръони Карим оятлари ва Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о.в)нинг саҳиҳ ҳадисларидан иборат қатъий далил-исботларга асосланиб беғараз ва холис ҳолда Ислом динининг ҳаётбахш таълимотларини сиз азизларга тақдим этиб борамиз.

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2022-08-31 00:34:55 Шом шаҳрида Аҳлибайт (алайҳимуссалом)га бўлган етти мусибат

Имом Алийябнал Ҳусайн Зайнал Обидийн (алайҳиссалом) марҳамат қиладилар:

Шом золиму ситамгорлари бизнинг атрофимизни шамширлар билан ўраб олиб, бизга ҳамла қилар эдилар. Кўп жамият орасида сақлаб, чолғу ва дунбиралар чолардилар.

Шаҳидларнинг бошини аёлларимиз орасидан олиб ўтардилар. Отам Ҳусайн (алайҳиссалом) ва амаким Аббос (алайҳиссалом)нинг бошларини аммам Зейнаб (саломуллоҳи алайҳо) ва Умму Кулсум (саломуллоҳи алайҳо)ларнинг ёнларидан олиб борардилар. Қордошим Али Акбар (алайҳиссалом) амуғлим Қосим (алайҳиссалом)нинг бошларини божиларим Сакина ва Фотима кузларини қаршисига олиб келардилар. Бошлар билан уйин қилардилар, гоҳи бошларни ерга ташлардилар ва отлар билан устларидан утардилар.

Шом аёллари томлар тепасидан сув ва олов бошларимизга тўкардилар. Олов аммомам(салла)га келиб тушди. Қўлларим занжирбандлиги сабаблик оловни ўчира ололмадим. Аммомам ва аммомамдан ўтиб бошимни куйдирдилар.

Қуёш чиқишидан то ботганига қадар бизни кўча ва бозорларда дунбиралар билан кездириб, шундай дейардилар: "Эй одамлар ! Буларни ўлдиринглар ке буларнинг Исломда ҳеч қандай иҳтиромлари йўқ" (Баҳолангки биз Ислом дини пайғамбарининг фарзандларимиз)

Бизни арқонга боғлаб, шу ҳол билан яҳудий ва насронийларнинг уйини олдидан олиб утардилар ва айтардилар : "Булар шундай инсонларки буларнинг оталари сизларнинг оталарингизни (Хейбарда, Хандақда ва...) ўлдирганлар ва уйларини вайрон қилганлар. Сизлар бугун булардан интиқом (қасд) олинглар !"

Бизни қулфурушлар бозорига олиб кетдилар ва хоҳладиларки бизни ғулом ва каниз қилиб сотсилар вали Худо буни хоҳламади.

Бизни шундай маконга жойлаштирдиларки сақифа(айвон)сиз эди. Кундузлари иссиқдан ва оқшомлари совуқдан, ташналик, очлик ва ўлдирилиш хавфдан оромимиз бўлмади.

"Тазкиратуш шуҳадо" Мулло Ҳабиб Кошоний

Каналимизга аъзо бўлинг

http://telegram.me/ahlibayt313
322 viewsedited  21:34
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:37:06 Ҳусейн Мувло

Карбалойи Ҳусейн Тоҳирий

http://telegram.me/ahlibayt313
393 views06:37
Ochish/sharhlash
2022-08-30 04:23:34
Имом Зайнал Обидийн (алайҳиссалом)дан сўрадилар:

Карбало сафарида сизларга энг қийин мусибат қаерда бўлди ?

Имом Сажжод (алайҳиссалом) буюрадилар: "Аш-Шом, аш-Шом, аш-Шом (3 мартаба шом шаҳрида деб буюрдилар). Бизга Шомда етти мусибатни раво кўрдилар ва у мусибатлар мусибатларимиз орасида бадтари эди"

"Тазкиратуш шуҳадо" Мулло Ҳабиб Кошоний

Каналимизга аъзо бўлинг

http://telegram.me/ahlibayt313
435 views01:23
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:08:47
Бугун Сафар ойининг биринчи куни бўлиб, Имом Зайнал Обидийн (а) ва Зайнаб Кубро (с.а) бошликларида Карбало асирларнинг Шом шаҳрига ворид (кирган) кунларидир.

Каналимизга аъзо бўлинг
http://telegram.me/ahlibayt313
495 views06:08
Ochish/sharhlash
2022-08-28 22:57:21 Сафар ойининг тақвими :

1-сафар (29-август)– Карбало асирларининг Шом шаҳрига кириб келган кунлари.

1-сафар (29-август)– Сеффийн жанги бошланган куни. (37-ҳ.қ)


3-сафар (31-август)— баъзи ривоятларга асосан ҳазрати Имом Мухаммад Боқир (алайҳиссалом) нинг таваллуд кунлари.

5-сафар (2-сентябрь)— Имом Ҳусайн (алайҳиссалом)нинг уч ёшлик қизлари ҳазрати Руқайя (саломуллоҳи алайҳо)ни шаҳодат кунлари.

7-сафар (4-сентябрь)— баъзи ривоятларга асосан Имом Ҳасан Мужтабо (алайҳиссалом) нинг шаҳодат кунлари.

9-сафар (6-сентябрь)— Аммор ибн Ёсир (ризвонуллоҳ таоло алайҳ)нинг шаҳодат кунлари.

20-сафар (17-сентябрь)— Арбаин. Имом Ҳусейн (алайхиссалом)нинг шаҳодатларини қирқ кунлиги. Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий (ризвонуллоҳ таоло алайҳ)нинг Карбалога кириб келишлари.

28-сафар (25-сентябрь)— Сарвари коинот Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва суюкли набиралари Имом Ҳасан Мужтабо (алайҳиссалом) ларнинг шаҳодат кунлари.

30-сафар (27-сентябрь)— Ғариби Хуросон Имом Алийябна Мусо ар-Ризо (алайхиссалом) нинг шаҳодат кунлари.

Каналимизга аъзо бўлинг
http://telegram.me/ahlibayt313
961 views19:57
Ochish/sharhlash
2022-08-28 21:40:31
Рахбари муаззам Оятуллоҳ ал-Узмо Саййид Али Ҳусайний Хоминаи (ҳафизаҳуллоҳ)нинг Машҳадга ташрифлари.

Ислом инқилобининг рахбари Оятуллоҳ ал-Узмо Саййид Али Ҳусайний Хоминаи (ҳафизаҳуллоҳ) муҳаррам ойининг охирги кунларида муқаддас Машҳад шаҳрига ташриф бюрдилар. «Сомани ҳужаж» Имом Алийябна Мусо ар-Ризо (алайхиссалом)нинг муборак қабрларини зиёрат қилиб ва қабр устини муаттар ифорлик матолар билан хушбўйлантирдилар.

Каналимизга аъзо бўлинг
http://telegram.me/ahlibayt313
40 views18:40
Ochish/sharhlash
2022-08-28 20:51:56
Оятуллоҳ ал-Узмо Саййид Али Ҳусайний Хоминаи (ҳафизаҳуллоҳ) ва Оятуллоҳ ал-Узмо Саййид Али Систоний (ҳафизаҳуллоҳ) ларнинг офислари томонидан 29-август душанба куни сафар ойининг биринчи куни деб эълон қилинди.

Каналимизга аъзо бўлинг
http://telegram.me/ahlibayt313
164 views17:51
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:09:57
Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун

Олим ўлди - олам ўлди!

Устоз Муҳаммад Али Носирий (роҳматуллоҳи алайҳ) мужтаҳид, ахлоқ устози, имом Замон (а.ж) йўлларига даъват қилувчи, бир қанча диний-маданий марказлар мудири Аллоҳнинг даъватига лаббайк деб жавоб бериб, Исфаҳон шаҳрида бу фоний дунёни тарк этдилар.

Аллоҳ у зотни Аҳлибайт (алайҳимуссалом) билан маҳшур айласин.

Каналимизга аъзо бўлинг
http://telegram.me/ahlibayt313
520 views09:09
Ochish/sharhlash
2022-08-23 13:38:21
Имом Алийибнил Ҳусайн (алайҳиссалом) нинг шаҳодат кунлари

Исмлари: Али (а)

Мансаблари: Тўртинчи имом ва олтинчи маъсум.

Лақаблари: Зайнал Обидин, Сажжод, Али Асвад...

Кунялари: Або Мухаммад

Оталари: Ҳусайн ибн Али (а)

Оналари: Шаҳрабону (с.а)

Умр: 58 ёш

Имомат муддати: 34 йил

Фарзандлари: Муҳаммад Боқир, Абдуллоҳ, Зайд, Умар, Ҳасан, Ҳусайн Акбар, Ҳусайн Асғар, Абдурраҳмон, Сулаймон, Али, Хадича, Муҳаммад Асғар, Фотима, Умму Кулсум.

Умр йўлдошлари: Фотима бинти Ҳасан (Умму Абдиллоҳ)

Туғилиш тарихи ва ери: 36-ҳижрий йил шаъбон ойининг 5-кунида Мадинаи Мунаввара шаҳрида дунёга келганлар.


Ўлим тарихи ва ери: 95-ҳижрий йил 12- муҳаррам ё 25-муҳаррамда Мадина шаҳрида Волид ибн АбдулМалик ибн Марвон (л.а) томонидан заҳарланиб шаҳид бўлдилар. Қабрлари Мадина шаҳрининг Бақиъ қабристонида

Каналимизга аъзо бўлинг

http://telegram.me/ahlibayt313
665 views10:38
Ochish/sharhlash
2022-08-23 00:35:11
Бугун 25-муҳаррам (23.08.2022) вилоят осмонининг тўртинчи порлоқ қуёши бемори Карбало, Саййидас Сожидин Имом Алийибнил Ҳусейн Зайнил Обидин (алайҳиссалом)нинг мазлумона шаҳодатга етишган кунларидир. Бугунги қайғули кун муносабати билан аввал бошда башарият нажоткори, Ҳазрати Заҳро (с.а) дилбанди Имом Маҳдий (а.ж) оғомизга ва барча Аҳлибайт ошиқларига таслият изҳор қиламиз.

Каналимизга аъзо бўлинг
http://telegram.me/ahlibayt313
627 views21:35
Ochish/sharhlash