“Энг катта хато шу ерда” — иқтисодчи сув тежовчи технологиялар | Agro-Olam.Uz | Расмий канал
“Энг катта хато шу ерда” — иқтисодчи сув тежовчи технологияларга ўтишдаги бюрократия ҳақида
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини самарадорлик эмас, бюрократик воситалар орқали жорий этишга ҳаракат қилиняпти, дея фикр билдирди иқтисодчи Отабек Бакиров. “Тежамкор технологияларга қанча тез ўтишни бошласак, шунча яхши. Лекин бу жараён ихтиёрийлик, иқтисодий самарадорлик ва бозор қоидалари асосида кечиши керак”, – дейди у.