Get Mystery Box with random crypto!

AGROBLOGER

Telegram kanalining logotibi agrobloger — AGROBLOGER
Kanal manzili: @agrobloger
Toifalar: Hayvonlar , Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.25K
Kanalning ta’rifi

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger
Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 17

2023-04-14 16:25:08
САҚЛАНГАН УЗУМЛАРНИНГ БУГУНГИ ҲОЛАТИ (14 апрел, Олтиариқ туманидаги Хусанбой ака Ғофуровлар хонадони).


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
760 views13:25
Ochish/sharhlash
2023-04-14 06:47:14
ЎЗБЕКИСТОНДА КУТИЛАЁТГАН ҲАВОНИНГ КЕСКИН СОВИШИДА МЕВА ВА САБЗАВОТЛАРНИ ЯНА СОВУҚ УРИШИ МУМКИНМИ?

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 15—17 апрель кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ҳарорат нол даражагача пасайиши мумкин.

ЎзАнинг ёзишича, ҳозирги мавсум учун тунда ҳаво ҳароратининг нол даражага пасайиши, тупроқ сиртида ҳам ҳароратни сезиларли даражада пасайтиришига олиб келади. Бу қишлоқ хўжалиги учун “совуқ уриш” (заморозок) ҳодисасини келтириб чиқариши мумкин. Хўш, бундай ҳароратда мева ва сабзавотларни совуқ уришидан сақлаб қолса бўладими?

Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Носиржон Каюмов “Дарё” мухбири билан суҳбатда ҳаво ҳарорати пасайган пайтда ҳосилни асраб қолишнинг бир неча турлари борлигини айтди.

“Ҳаво ҳарорати совиб кетадиган бўлса, мевали боғларда тутун ҳосил қилиш керак. Шунда ҳароратни максимал илиқ ушлаш мумкин. Бундай вазиятда тутундан бошқа чора йўқ. Масалан, 1 гектарли боғнинг 10-15 та жойида хашак ёқиб, тутатиш фойда беради. Бизда шунинг натижаси яхши бўлган. Ҳозирги шароитда дарахтлар анча мева тугиб олган. Шунинг ҳисобига ҳосилни ушлаб қолиш имкони юқори. Дарахтлар танасига сув юргани учун музлаб қолмаслик эҳтимоли катта бўлади. Деҳқонлар ушбу методларни қўллашга тайёр туриш керак”, – деди мутахассис.

Носиржон Каюмовнинг таъкидлашича, ғалла ва сабзавотларни суғориш орқали совуқ уришидан сақлаб қолиш мумкин.

“Шундай қилинса, уларга совуқ кўп ҳам зарар келтирмайди. Чунки сув ер тафтини ушлайди. Картошка туганак бўлади. Ер остидалиги учун танасига ва поясига совуқ таъсир қилиши мумкин, лекин у яна янгиланиб олади. Пиёз ҳам худди шундай. Бироқ қулупнайлар таъсирчан бўлади. Уларга кўп сув қуйиб бўлмайди, фақат тутатиш керак”, – дея тажрибаси билан ўртоқлашди деҳқон.

Аввалроқ Ўзбекистонда 15—17 апрель кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилаётгани хабар қилинганди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.7K views03:47
Ochish/sharhlash
2023-04-14 06:24:18 ЭКИНЛАР ВА ТУПРОҚ УЧУН НИМАЛАР ХАВФЛИ?

@AGROBLOGER

telegra.ph/-04-14-1457
1.2K views03:24
Ochish/sharhlash
2023-04-14 06:24:17
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО БЎЛИМИ РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777

НАМАНГАН
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
+998902747080
Тошлоқ
+998996968632
Қўқон
+998901508777
Олтиариқ
+998906300104
Риштон
1).
+998911315320
2).
+998336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998937600118
Ахтачи
+998932580108

САМАРҚАНД
+998979155556
Булунғур
+998999496835
Каттақўрғон
+998991097030

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Қарши
1).
+998914550044
2).
+998990515249
3).
+998990680706
Муборак
+998972006187

ХОРАЗМ
Қўшкўпир
+998997314232
Хонқа
+998942303100

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-дўкон:
+998906588888

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Ғиждувон
+998978606600

СИРДАРЁ
Гулистон
+998915051555

ТОЖИКИСТОН
Сўғд
+992927262636
Хатлон
+992904009703

14 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида ёки саволлар бўйича "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо бўлими бошлиғи Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин.
Телефон:
+998994300064

Ўзбекистон Фанлар Академияси
Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
1.0K views03:24
Ochish/sharhlash
2023-04-14 06:23:55 ЦИТРУС ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ ГОММОЗ КАСАЛЛИГИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

@AGROBLOGER

telegra.ph/-04-14-1456
827 views03:23
Ochish/sharhlash
2023-04-14 06:23:55
БАҲОРГИ СОВУҚЛАРДАН ЗАРАРЛАНГАН ТОКЛАРНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ ТАДБИРЛАРИ

Ток тупларининг баҳорги совуқдан зарарланиш даражаси токнинг чиниққанлигига, совуқнинг қанча давом этишига ҳамда уларнинг ўсув даври фазаларига боғлиқ.

Одатда ҳали бўртмаган ёки ҳиёл бўртган куртаклар баҳорда -6..-8 даражагача совуққа чидаши мумкин. Ривожланган ёш барг ва новдалар, тўпгуллар -10 даражадаёқ зарарланади.

Совуқдан зарарланган ток тупларини тиклаш мақсадида, улар алоҳида қоида асосида кесилиши керак. Дастлабки вақтда тупда қолган ҳосил новда керагидан узунроқ кесилиб тик жойлаштирилади. Натижада қутблик таъсирида энг аввал учки куртаклар ривожланади.

Кейинчалик совуқ даври ўтгач, ҳосил новда талаб қилинадиган узунликда кесилади. Қутбликка кўра, дастлаб қўлтиқ новдалардаги куртаклар ривожланиб, ҳосил новдалардаги куртакларнинг ёзилиши анча текис кечади.

Ривожланаётган яшил новдалар совуқдан зарарланганда новдаларни қай тарзда кесиш совуқнинг қачон бошланиб, қай даражада ўтиши ҳамда унинг зарарланганлик даражасига қараб белгиланади.

Совуқ тушган дастлабки даврда ва новдалар уч қисми совуқдан зарарланган бўлса, нобуд бўлган жойи олиб ташланади. Совуқдан зарарланган токларда илдиз тизими билан ер устки қисми ўртасидаги боғлиқлик бузилади.

Буни ўринбосар ёки яширин куртаклардан ривожланган новдалар, шунингдек, қўлтиқ новдаларни кучли ривожланиши ҳисобига тиклаш мумкин. Айниқса, кечроқ бўладиган баҳорги совуқлар ток яшил қисмини кўпроқ зарарлайди.

Бунда новдалар 2-3 бўғим қолдириб калта кесилади. Новданинг учки ўсув қисмининг нобуд бўлиши ўринбосар, яширин (ухловчи) куртакларнинг ривожланишини анча кучайтиради.

Зарарланган ток туплари ер устки қисмини, хусусан барг сатҳини тиклаш ҳамда ҳосил олиш учун уларни қўшимча озиқлантириш ва суғориш керак.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
894 views03:23
Ochish/sharhlash
2023-04-14 03:49:02
ҚУДДУСДА ҚУРҒОҚЧИЛИККА ЧИДАМЛИ ПОМИДОР НАВИ СЕЛЕКЦИЯ ҚИЛИНГАНИ ХАБАР ҚИЛИНДИ.

Қуддуслик тадқиқотчилар қурғоқчиликка чидамли ва фермерларга иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини енгишда ёрдам берадиган янги помидор навини ишлаб чиқишди.

AgroExpert.md маълумотларига кўра, Иброний университети олимлари бошчилигидаги чуқур генетик таҳлил помидор геномининг икки қисми ўртасидаги ўзаро таъсирни аниқлади, бу ҳосилдорлик ошиши ва қурғоқчилик шароитларига чидамлиликка олиб келади.

Янги помидор навига ҳали ном берилмади. У экстремал об-ҳаво шароитларига дош бера олиши билан аҳамиятлидир. Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Sciеncеs of America (PNAS) журналида чоп этилди.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, очиқ ҳавода етиштирилган ва супермаркетларда сотиладиган тижорат помидори навлари мавсумда бир акр учун ўртача 317000 галлон сув талаб этади. Олимлар ўз тажрибаларида бу сув миқдорини икки баробар камайтиришди ва ажойиб натижаларга эришишди.

Бунинг учун икки турдаги помидор — ғарбий Перу чўлларидан келган ёввойи нав одатий тижорат нави билан чатиштирилган.

Мақсад, ўсимлик геномининг қайси қисмлари унинг ҳосилдорлигига ва бошқа муҳим қишлоқ хўжалиги хусусиятларига таъсир этишини аниқлаш эди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ўсимлик геномидаги иккита ўзига хос қисм ҳам одатий, ҳам қурғоқчил шароитда умумий ҳосилнинг 20%-50% ошишига олиб келади. Экиннинг умумий ўлчами ҳам яхшиланган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, натижалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш учун ёввойи турлардан фойдаланиш самарадорлигини кўрсатмоқда. Келгусида бу усул бошқа ўсимликлар учун ҳам кенг қўлланиши мумкин.

Қуддусда етиштирилган янги помидор нави яқин келажакда бозорларда пайдо бўлади ва катта эҳтимол билан қайта ишлаш — кетчуп ҳамда соуслар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Ҳозирги кунда олимлар тижорат мақсадларида биринчи кроссбред навни етиштириш босқичида, у яқин икки-уч йил ичида бозорда пайдо бўлади.

East-Fruit.com


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.1K views00:49
Ochish/sharhlash
2023-04-14 03:20:27
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 14 апрель, муборак жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17..+19, кундузи +32..+34 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17..+22, кундузи +32..+37 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.



Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилаётгани ҳақида “Ўзгидромет” хабар берди.

Унда айтилишича, 16-17 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳарорат 0...+5, баъзи жойларда -1...-3 даражагача, кундуз кунлари +7...+12 даражагача пасайиши кутилмоқда.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.6K views00:20
Ochish/sharhlash
2023-04-13 14:33:20
ҚУЛУПНАЙНИНГ КИЛОСИ ҚАНЧАДАН СОТИЛМОҚДА?

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАН ЛАВҲА.

Шерзод Абдуллаев


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.9K views11:33
Ochish/sharhlash
2023-04-13 14:33:20
СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШГА СУБСИДИЯЛАР ҚАНДАЙ АЖРАТИЛАДИ?

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатлари бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганди.

Низомга мувофиқ, сув тежайдиган суғориш технологиясини жорий этиш учун субсидиялар давлат бюджетидан ҳар бир контурга фақат бир марта ажратилади.

Субсидиялар:

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан – пахта хомашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича харажатлар бир қисмини қоплаш учун;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан – донли экинлар, сабзавотлар ва картошка, полиз экинлари, озуқабоп, мойли ва дуккакли экинлар ҳамда доривор ўсимликлар учун жорий этилган сув тежайдиган суғориш технологияларига, ерларни лазер ускунали текислагичлар билан текислашга, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари сотиб олиш харажатлари бир қисмини қоплаш учун;

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан мевали экинлар ва узум (саноатбоп усулда етиштириладиган техник навли узум плантациясидан ташқари) етиштириладиган ҳамда саноатбоп усулда етиштириладиган техник навли узум плантацияси учун жорий этилган сув тежайдиган суғориш технологияларига сарфланган харажатлар бир қисмини қоплаш учун берилади.

Сув тежайдиган суғориш технологиясини жорий қилиб субсидия олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологиядан фойдаланилмаган тақдирда, субсидияларни қуйидаги шартларда ва миқдорда субсидия берган вазирлик ва идорага белгиланган тартибда қайтаради:

иккинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 80 фоизи;

тўртинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 40 фоизи;

бешинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 20 фоиз қисмини.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологиядан 5 йил давомида тўлиқ фойдаланса, унда берилган субсидия тўлиқ қолдирилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.6K views11:33
Ochish/sharhlash