Get Mystery Box with random crypto!

ҚАШҚАДАРЁДА 'ТОЖИК КАВРАГИ'НИ КЕСИБ ТАШЛАБ, ТАДБИРКОР 1 МИЛЛИА | AGROBLOGER

ҚАШҚАДАРЁДА "ТОЖИК КАВРАГИ"НИ КЕСИБ ТАШЛАБ, ТАДБИРКОР 1 МИЛЛИАРД СУМДАН ЗИЁД ЗАРАР ЕТКАЗГАНИ ХАБАР ҚИЛИНДИ.

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида туман Экология бўлими ишчи гуруҳи томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида тадбиркорлик субъекти томонидан “Торқопчиғой” массиви ўрмон хўжалиги ҳудудида 2532 та тожик кавраги ўсимлигига зарар етказилганлиги, илдиз қисмлари ковланиб, кесилганлиги аниқланди.

Ҳолат натижасида ўсимлик дунёсига жами 1 млрд. 253 минг сўм зарар етказилган. Маълумот учун, тожик кавраги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилди, дейилади хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger