Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕКИСТОНДА ПЕКИН КАРАМИНИ ЭКИШ МУДДАТИНИ ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАШ КЕР | AGROBLOGER

ЎЗБЕКИСТОНДА ПЕКИН КАРАМИНИ ЭКИШ МУДДАТИНИ ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАШ КЕРАК?

Пекин карамини етиштиришнинг сири шундаки, буни бошқа оқбош карамларга ўхшаб ўртаги муддатда экиб бўлмайди. Акс ҳолда, гулшохларини чиқариб юборади ва бош ўрамайди.

Гулшохларини чиқариб юбормаслиги учун ёз охирида экиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ёзнинг иккинчи ярми ёки охирида экиш учун вақт белгилашда, экилаётган навнинг пишиш муддатига қаралади. Шунинг учун ёз охиридаги экиш муддати ҳосилни йиғиб олингунига қадар 50-60 кунни, кечпишар навларда 60-80 кунни ташкил этиши керак.

Бизнинг шароитимизда карамни йиғиб олиш муддати об-ҳавонинг келишига қараб, октябрь ойининг охири, ноябрь ойининг биринчи ярмига тўғри келади. Демак, ўртача экиш муддати нав хусусиятларига қараб июль ойининг охиридан, август ойининг охирига бўлган даврни қамраб олади.

Қатор оралари 40-50 см., кўчатлар ораси 20 см. Навларига қараб қатор оралари 50-60 см., кўчатлар ораси 30-40 см.гача. Уруғ экиш чуқурлиги 0,5-1 см.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger