Get Mystery Box with random crypto!

ЧИВИНЛАРГА ҚАРШИ ҲОВЛИГА ЭКИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ЎСИМЛИКЛАР Ку | AGROBLOGER

ЧИВИНЛАРГА ҚАРШИ ҲОВЛИГА ЭКИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ЎСИМЛИКЛАР

Кунлар исиши билан ҳовлиларимизда чивинларнинг ёқимсиз овозлари ва чақишлари кўп безовта қила бошлайди.

Бундай ҳолатларда чивинлардан бизни ҳимоя қилиши мумкин бўлган ўсимликлар мавжуд. Қишлоқда ёки ҳовли жойда яшайдиган инсонлар чивинларни чўчитадиган бу ўсимликларни томорқа ва ҳовлига экиб, ўзларини чивин ҳужумларидан ҳимоя қилишлари мумкин.

Балки кузатгандирсиз, эгатларда астойдил ишлаётганингизда ёки ҳовузларда чўмилаётганингизда чивин ҳужумлари янада кучаяди.

Чивинларни нафас орқали биздан чиқаётган карбонат ангидрид гази билан биргаликда инсон баданидан чиққан тердаги эфир бирикмалар жалб қилади. Шунинг учун ҳовлиларимизда ҳиди чивинларга ёқимсиз бўлган ўсимликларни экиш тўғри бўлади.

Бундай ўсимликлар сифатида қуйидагиларни экиш мумкин: Лаванда, Монарда, Шалфей (маврак), Гулижавҳар (бархатец) гули, Саримсоқ.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger