Get Mystery Box with random crypto!

МАГНИЙЛИ ЎҒИТЛАРНИНГ ЭКИНЛАР УЧУН АҲАМИЯТИ Магний хлорофилл | AGROBLOGER

МАГНИЙЛИ ЎҒИТЛАРНИНГ ЭКИНЛАР УЧУН АҲАМИЯТИ

Магний хлорофилл таркибига киргани учун ўсимликлар ҳаётида муҳим ўрни тутади. У углеводлар алмашинувида иштирок этади, оксидланиш - қайтарилиш жараёнлари ва ферментлар фаолиятини кучайтиради.

Ўсимликлар қисмларининг шаклланишида магнийнинг аҳамияти катта. Ўсимлик қисмлари бўйлаб ҳаракатланиб, фосфор билан биргаликда меваларда, асосан уруғ муртагида тўпланади.

Тупроққа киритиладиган азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар меъёрининг оширилиши ўсимликларнинг магнийга бўлган талабини ҳам кучайтиради.

Озиқланиш муҳитида магний танқис бўлганда, у барглардан ўсимликнинг ҳосил қисмлари томон интилади, натижада баргларда магнийга нисбатан очиқиш белгилари, оқ доғлар пайдо булади ва улар эрта тўкилади. Тупроқда магний миқдорининг ўндан бир улушидан 1 — 1,5% гача етиши мумкин.

Тупроқнинг 20 см ли қатламида магний заҳираси 12—15 т/га дан ошмайди. Магний заҳираси тўлалигича барқарор кимёвий бирикмалар шаклида учрайди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger