Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? 'Ўзгидромет' бу | AGROBLOGER

ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 26 апрель, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +11..+13, кундузи +28..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +29..+34 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +29..+34 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +11..+16, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +11..+16, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5..+10, кундузи +18..+23 даража илиқ бўлиши кутилади.



“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Республиканинг барча ҳудудларида ҳароратнинг кўтарилиши давом этиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +13..+15 даражагача, баъзи жойларда +16..+18 даражагача, кундуз кунлари +30...+33 даражагача, чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда +35...+37 даражагача кўтарилиши апрель ойининг охирги ўн кунлик меъёрий қийматларидан 4-6 даражага юқоридир, дейилади хабарда.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger