Get Mystery Box with random crypto!

БУ ФАКТ: ДУНЁДАГИ ЭНГ ШИРИН ҚОВУНЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА ЕТИШТИРИЛАДИ | AGROBLOGER

БУ ФАКТ: ДУНЁДАГИ ЭНГ ШИРИН ҚОВУНЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА ЕТИШТИРИЛАДИ!

Халқ селекциясида унинг 150 дан ортиқ навлари мавжуд.

Мамлакатимизда энг кўп экиладиган қовун навлари: “Оқуруғ”, “Aсате 3806”, “Бўрикалла”, “Кўктинна”, “Кўкча”, “Қизилуруғ”, “Маҳаллий сариқ ҳандалак”, “Оби Новвот”, “Шакарпалак”, “Гурлан” кабилардир, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Қовун иссиқсевар, ёруғсевар ўсимлик, қурғоқчиликка ва тупроқ шўрланишига чидамли. Тупроқ шароитига қараб 5-6 марта суғорилади. Ҳосилдорлиги гектарига 250-300 центнерга тенг.

2022 йили Ўзбекистонда 63 минг гектар майдонга қовун экилган бўлиб, шундан 51,5 минг гектар фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳиссасига тўғри келади (37,4 минг гектар асосий майдон, 1,9 минг гектар боғ-токзорлар қатор ораси ва 12,2 минг гектар такрорий майдон).

Ушбу экилган майдонлардан жорий йилда жами 1,3 млн тонна қовун етиштирилган.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger