Get Mystery Box with random crypto!

ТОКНИНГ МИЛЬДЮ (СОХТА УН ШУДРИНГ) КАСАЛЛИГИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРА | AGROBLOGER

ТОКНИНГ МИЛЬДЮ (СОХТА УН ШУДРИНГ) КАСАЛЛИГИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Замбуруғ ток ўсимлигининг барча яшил аъзоларида, барг ва тўп гулларида, мева тугунчаларида, яшил новда учларида, жингалак ва узум бандларида ривожланиб кучли зарарлайди. Зарарланган барглар ёғсимон, сариқ-яшил доғлар билан қопланади ва кейинчалик қўнғир тусли бўлиб қолади. Зарарланган барглар қовжираб тўкилиб кетади. Мева тугунчалари конидияли оқ ғубор билан қопланади. Узум меваси нўхатдек бўлгандан сўнг (ғўра даври) замбуруғ меванинг ичида ўсади. Ғужумлар зарарланиши натижасида шакли бузилиб, сўлиди ва хира зангори рангда бўлади.

Мильдюнинг зарарли асорати. Баҳор ва ёз ойлари сурункали ва кўп ёғингарчилик бўлган йиллари 50-60% ҳосил нобуд бўлиши мумкин, ҳосилнинг сифати ундан ҳам паст бўлади. Дамба-дам ёғиб турган ёмғир, юқори намгарчилик (70-90%) ва ҳароратнинг юқори эмаслиги (17-25°) касалликнинг тез ва жадал ривожланишига қулайдир.

Кураш чоралари. Барча тўкилган барглар йўқотилади. Шўра ва ғўра хомтокларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш новдаларни ёйиб тараш ва боғлаш. Туп ораларида шудринг тутувчи бегона ўтларни йўқотиш. Касаллик ва совуқларга чидамлигини ошириш мақсадида калийли ва фосфорли минерал ўғитлари билан мунтазам равишда озиқлантирилади. 

Мавсумда мильдю тарқалган токзорлар кузда ёки баҳорда куртаклар ёзилишдан олдин 3%-ли бордо суюқлиги (10 литр сувда 300 г. мис купороси+300 г. оҳак) билан барча занг ва новдаларини ювиш даражасида пуркалади. 2-3%-ли темир купоросини ёки 1%-ли мис купоросини қўлласа ҳам бўлади. 5 градусли ООҚ (ИСО) ҳам самаралидир. 

Ток касалликларига қарши энг самарали усул биологик ишловлар ҳисобланади. Сабаби, касалликлар замбуруғларида кимёвий препаратларга нисбатан иммун тизими шаклланиб бормоқда. Биологик фунгицидларга эса, касаллик патогенларида ҳеч қачон иммун тизими дош бермаслиги аллақачон исботланган. Масалан, "Спорагин" биофунгицидини мисол қилиш мумкин.

Май ойи серёғин келса ва июнда ҳам ёғингарчилик бўлса пуркашлар 7-10 кун оралатиб 2-3 марта такрорланади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger