Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕКИСТОНДА ПОМИДОР НАРХИ ПАСАЙИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА . Яқинда E | AGROBLOGER

ЎЗБЕКИСТОНДА ПОМИДОР НАРХИ ПАСАЙИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА .

Яқинда EastFruit Ўзбекистонда сархил помидорнинг улгуржи нархлари динамикасида пасайиш тенденцияси бошлангани ҳақида ёзган эди. Ўтган ҳафта сархил помидор нархи пасайишда давом этди, қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 14%, пушти помидорники эса 23% га арзонлашди.

EastFruit‘нинг нархлар мониторингига кўра, 2023 йил 14 апрелдан 21 апрелгача пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 26 000 дан 20 000 сўмга пасайган. Ушбу маҳсулот нархи кетма-кет иккинчи ҳафта пасайиб бораётганини инобатга олсак, 2023 йилнинг 7 апрелидан 21 апрелига қадар пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 38 000 дан 20 000 сўмга, яъни, сўнгги икки ҳафта ичида деярли икки баробар пасайган. Шу билан бирга, жорий улгуржи нархлар ўтган йил даражасига яқинлашди, 2023 йил 21 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан чорак ҳиссага қимматроқ.

Қизил думалоқ помидор нархи ҳам пасайишда давом этди, аммо пасайиш даражаси пушти помидор нархига нисбатан камроқ бўлди. 2023 йилнинг 14 апрелидан 21 апрелига қадар қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 22 000 дан 19 000 сўмгача, яъни, бир ҳафта ичида 13,6% га пасайди.

Ушбу маҳсулот нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасайиб бораётганини инобатга олсак, 2023 йилнинг 31 мартидан 21 апрелига қадар қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 36 000 дан 19 000 сўмга, яъни, охирги уч ҳафта ичида 1,9 баробар тушган. Аммо пушти помидордан фарқли ўлароқ, қизил думалоқ помидорнинг жорий улгуржи нархлари ўтган йилги даражага деярли тенг. 2023 йил 21 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасидан атиги 5,5 фоизга юқори.

East-Fruit.com


AGROBLOGER канали:
@agrobloger