Get Mystery Box with random crypto!

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ ҚУВА ТУМАНИДА 7 МИЛЛИОН ДОНА МАНЗАРАЛИ ДАР | AGROBLOGER

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ ҚУВА ТУМАНИДА 7 МИЛЛИОН ДОНА МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ ВА ГУЛ КЎЧАТЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ.

Айни пайтда Қувалик миришкорлар дунёнинг турли қитъаларидан келтирилган юзлаб турдаги мевали, манзарали дарахтлар кўчатлари, анвойи гулларни маҳаллийлаштириш бўйича ҳам қувонарли ютуқларга эришмоқда. Бунинг самараси сифатида туман аҳли эндиликда нафақат юртимиз ҳудудлари, балки кўплаб хориж давлатларига ҳам дарахт ва гул кўчатлари экспорт қилиш имконига эга бўлмоқдалар.

Ҳозирги кунда тумандаги 65 та МФЙнинг деярли барчасида дарахт ва гул кўчатлари етиштириш ҳудуднинг “драйвер”ларидан бирига айланган. Хусусан, «Қорақум», «Янгичек», «Янги ҳаёт», «Толмозор», «Бойистон», «Намуна», «Олтиариқ», «Қақир» МФЙларида мевали ва манзарали кўчатлар етиштириш ҳамда «Сойгузар», «Хонобод», «Маданият», «Янгиқишлоқ» МФЙларида атиргулчилик тармоғи жадал ривожланяпти.

Қува тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг “Халқ сўзи” мухбирига маълум қилишича, жорий мавсумда умумий қиймати 355 минг АҚШ долларига тенг бўлган 7 миллион донага яқин юзлаб турдаги мевали ва манзарали ҳамда гул кўчатлари қаламчалари экспорт қилинишига эришилди.

Тадбиркорлар томонидан ҳудудлар кесимида ташкил этилган кўчатчилик марказларида дарахт ва гул кўчатларини тури, нави ҳамда катта-кичиклигига қараб саралаш, харидор талабига кўра қадоқлаш фаолияти йўлга қўйилган. Экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида айни шу жойнинг ўзида божхона расмийлаштирувини амалга ошириб, тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратилмоқда.

Шу мақсадда Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан 24/7 режимида тадбиркорларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, юкларни соддалаштирилган тартибда назоратдан ўтказиш ва қисқва фурсатда экспортга йўналтириш учун барча шароитлар муҳайё этилган.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger