Get Mystery Box with random crypto!

МЕВА-САБЗАВОТЛАРНИ ҚАДОҚЛАШДА ИННОВАЦИОН ҚОҒОЗ ТАСМА Экоқадоқ | AGROBLOGER

МЕВА-САБЗАВОТЛАРНИ ҚАДОҚЛАШДА ИННОВАЦИОН ҚОҒОЗ ТАСМА

Экоқадоқ ва қоғоз ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси — Австриянинг Моndi гуруҳи Швейцарияда қадоқлаш ускуналарини ишлаб чиқарувчи АТS-Таnner компанияси билан ҳамкорликда бир нечта маҳсулотларни бир тўпламга қадоқлаш учун ишлатиш мумкин бўлган инновацион қоғоз тасмани ишлаб чиқди. Ушбу тасма 20 кг гача бўлган оғирликка дош бера олади ва мева-сабзавотлар, шунингдек, бошқа истеъмол товарларини қадоқлаш учун синовдан муваффақиятли ўтган.

East-Fruit.com мутахассисларининг хабар беришича, бу маҳсулот қадоқлашда ишлатиладиган пластик миқдорини камайтириши кутилмоқда. АTS-Таnner компаниясининг боғлаш ускуналари Моndi’нинг Аdvantagе МF SpringPаcк крафт қоғозини қўллайди ва қоғознинг ҳар икки томонига функционал тўсиқ қўшиш орқали уни тасмага айлантиради. Сўнгра қоғоз тасма ультратовуш ёрдамида беркитилади ва бу елим билан ёпиштиришга ҳожат қолдирмайди.

Мазкур усул минимал қадоқда маҳсулот хавфсизлигини таъминлаб, чиқиндиларни камайтириши ва шу орқали ечимнинг тежамкорлигини таъминлаши билан аҳамиятлидир. Моndi компаниялар гуруҳининг пресс-релизига кўра, АТS-Таnner ушбу тасмаларни ТruePaper бренди остида сотади.

Моndi крафт қоғозининг мустаҳкамлиги 20 кг гача бўлган оғирликка бардош бера олади, бу унинг мева-сабзавотлар қадоқлаш, шунингдек, шиша ва бошқа истеъмол товарларини гуруҳли қадоқлашда идеал ечим бўла олиши исботидир. Қоғоз якуний истеъмолчига бренд, маҳсулот, қайтим ҳақида ва чиқиндилар бўйича масъулиятли муносабатда бўлиш юзасидан маълумот бериш борасида юқори натижаларни тақдим этади.

Қоғоз тасма тайёрлаш учун ишлатиладиган Моndi крафт қоғози қайта тикланадиган ва сертификатланган материаллардан ишлаб чиқарилади. Уни бутун Европада мавжуд қоғозни иккиламчи қайта ишлаш оқимлари, ҳатто Германияда жорий қилинган 95/5 нисбатда ҳам қайта ишлаш мумкин.

East-Fruit.com


AGROBLOGER канали:
@agrobloger