Get Mystery Box with random crypto!

ГИЛОС ПАРВАРИШЛАШДА ЭЪТИБОРГА ОЛИШ МУҲИМ БЎЛГАН ЖИҲАТЛАР Гило | AGROBLOGER

ГИЛОС ПАРВАРИШЛАШДА ЭЪТИБОРГА ОЛИШ МУҲИМ БЎЛГАН ЖИҲАТЛАР

Гилосни кўп суғориш илдиз чириши ва бошқа касалликларга чалинишига сабаб бўлади. Сувни яхши ўтказмайдиган тупроқлар дарахт илдизлари учун муаммо туғдиради. Шунинг учун оғир тупроқ шароитларида дарахтлар атрофида сув йиғилиб қолишидан сақлаш керак.

Ёз давомида дарахтлар ривожланишини таъминлаш учун ариқдан суғорилса, ҳар 10 кунда 1 марта ёки томчилатиб ҳар 2 кунда бир суғориш мақсадга мувофиқ. Ўсиб улғайган гилос дарахтлари кенг тарқалувчи илдиз тизимига эгалиги боис, уларга деярли ортиқча ўғит солиш талаб қилинмайди. Уларнинг тез ўсиш ҳусусиятини инобатга олган ҳолда, қайси пайт қўшимча ўғит талаб қилинишини аниқлаш мумкин.

Дарахт новдаларининг учи йилига 25смдан кам ўсиши ўғитга бўлган талаб мавжудлигини билдиради. Қўшимча озуқани талаб қилаётганининг белгиларидан, яна баргларнинг олдинги йилга нисбатан кичикроқ бўлишидир. Ёзнинг ўртасига келиб муддатидан олдин сарғайиши, ҳамда куз келмасидан аввал тўкилиши мумкин.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger