Президентимиз номзоднинг тақдимотидаги
таклифларни қўллаб-қувватлаб, улар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига
Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Жумладан, Қорақалпоғистонда
тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:
- ҳудуд учун
фойда солиғи ставкасини
15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;
-
айланма солиқ ставкасини
Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга,
туманларда 2 фоиздан 1 фоизга,
олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;
-
мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини
2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Бундан ташқари, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун
режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилади.
Facebook|Instagram|Twitter