#Билиб_қўйган_яхши
Кадастр паспортини шакллантириш қайси ҳолатларда бепул расмийлаштирилиши ҳақида биласизми?
Ҳукуматнинг 535-сон қарорига асосан қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб,
бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
Кўчмас мулк объектининг
бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
Кадастр йиғмажилди (паспорти)
йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).
Мазкур давлат хизматидан
Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки
ЯИХДП (my.gov.uz) орқали электрон тарзда фойдаланишингиз мумкин.
Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг Advice.uz | Telegram | Facebook | Youtube