Get Mystery Box with random crypto!

.

Telegram kanalining logotibi adolatsdp_fargona — . A
Telegram kanalining logotibi adolatsdp_fargona — .
Kanal manzili: @adolatsdp_fargona
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 6

2023-03-30 12:20:30
Қува тумани "Раста" МФЙда яшовчи аҳоли ўртасида партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Тарғибот тадбирида партия туман Кенгаши раиси Ш.Мамажонова “Конституциявий ислоҳотлар – давр талаби” мавзусида маъруза қилди.
31 views09:20
Ochish/sharhlash
2023-03-21 07:04:07
"Адолат" СДП Ўзбекистон туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати М.Ҳамидова 21 март – Наврўз байрами муносабати билан “Янгиҳаёт” маҳалла фаолларини эсдалик совғалари билан такдирлади.
9 views04:04
Ochish/sharhlash
2023-03-21 06:57:40
10 views03:57
Ochish/sharhlash
2023-03-17 12:41:30
“Адолат” СДПнинг Фарғона вилоят Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши бўйича 30 апрелда бўлиб ўтадиган умумхалқ референдуми юзасидан ўқув семинар бўлиб ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов иштирок этди ва маъруза қилди.
Ўқув семинари давомида конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Семинар якунида фаолияти ижобий деб баҳоланган шаҳар-туман Кенгаши раислари ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ш.Каримов тақдирланди.
23 views09:41
Ochish/sharhlash
2023-03-16 10:02:50
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Ф.Мирзаев, О.Дадажонова ва 3-сектор раҳбари Ж.Ҳасановлар томонидан “Хуроба”, “Гузар”, “Гулшан”, “Юқори Гулшан”, “Деҳқонобод”, “Дўстлик”, “Боймаҳалла” МФЙларида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди. Мурожаатчиларнинг 7 нафари ҳақиқатдан ҳам ижтимоий химояга мухтожлиги аниқланиб, уларга соғлиқларини тиклаш учун "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан моддий ёрдам (пул маблағ) ажратилиши юзасидан хулоса берилди ҳамда навбатдаги туман Кенгашининг сессиясига киритиладиган бўлди.
73 views07:02
Ochish/sharhlash
2023-03-16 08:31:48
Бувайда тумани «Бегобод» МФЙдаги 40-сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Б.Раҳмонов ташаббуси ва ҳомийлигида "Юраклардан ўчмас Сиз қолдирган из" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир меҳнат фахрийлари ва устозлар ёдига бағишланди.
30 views05:31
Ochish/sharhlash
2023-03-15 08:41:40
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – О.Дадажонова ва Ф.Мирзаев томонидан туманнинг «Бирдамлик», «Машъал» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунча берилди.
«Бирдамлик» МФЙда яшовчи С.Х. ногиронлиги бўлган фарзанди борлиги, уни даволатиш учун моддий ёрдам зарурлигини билдирган. Фуқарога масала кўриб чиқилиши учун керакли ҳужжатлар тақдим этилиши тушунтирилди.
Мазкур МФЙдан яна бир фуқаронинг “Ёшлар дафтари”га киритилиши бўйича мурожаати ўрганилиб чиқилиши учун туман ёшлар агентлигига депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.
«Машъал» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Ж.Р.нинг мурожаати юзасидан фуқаронинг доимий иш билан таъминланганлиги ва олаётган ойлик маоши юқори бўлгани сабабли болалари учун нафақа пули ололмаслиги бўйича ҳуқуқий тушунча берилди.
81 views05:41
Ochish/sharhlash
2023-03-15 08:22:13 Deputatimiz eʼtirof etildi | "Adolat" SDP
https://adolat.uz/news/deputatimiz-e-tirof-etildi
30 views05:22
Ochish/sharhlash
2023-03-14 11:38:58
Қува тумани “Қорақум” МФЙдаги Қалмоқ, Зартепа қишлоқлари кўчалари асфальтлаштирилмоқда. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Н.Садиева томонидан жараён назоратга олинди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Э.Тешабоев эса “Гулистон” МФЙдаги Мезон ва Мардлик кўчаларининг асфальтлаштирилиши сифатли амалга оширилишини назоратига олди.
33 views08:38
Ochish/sharhlash
2023-03-14 08:24:47
Партиянинг Учкўприк туман Кенгашида халқ таълими, ёшлар ишлари агентлиги бўлими раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида мансабдор шахс эшитуви ўтказилди. Партиянинг “Фикр – Ғоя – Ҳаракат” лойиҳаси доирасида туман халқ таълими бўлими вакили Ғ.Раҳмонов, ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ўринбосари Д.Эргашев, туман мудофаа ишлари бўлим бошлиғи Б.Рўзиевларнинг «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолияти юзасидан хисоботи тингланди. Кенгаш раиси О.Ҳакимова ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари эшитув доирасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.
29 views05:24
Ochish/sharhlash