Get Mystery Box with random crypto!

Адлия фахрийлари ҳолидан хабар олинди Байрамлар ва алоҳида сан | Андижон вилоят адлия бошқармаси (расмий)

Адлия фахрийлари ҳолидан хабар олинди
Байрамлар ва алоҳида саналар олдидан адлия идораларида кўп йиллар меҳнат қилган, кўплаб шогирдларни етук кадр сифатида етказиб берган устоз фахрийларни ҳолида хабар олиниб, уларга эҳтиром кўрсатиш анъанага айланган.
Ана шу ҳайрли ишларни давом эттириш ва уларни Мустақиллик байрами билан қутлаш мақсадида бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан тизим фахрийлари хонадонларига ташриф буюрилмоқда.
Марҳаматлик Мавлудахон Мадумарова узоқ йиллар ФҲДЁ тизимида самарали фаолият юритиб, нафақага чиққан фахрийлардан.
Истиқлол байрами арафасида бошқарма масъуллари бошчилигида туман адлия бўлими ходимлари онахоннинг хонадонида меҳмон бўлишди.
Меҳмонлар устозни айём билан табриклаб, байрам совғалари ва вазирлик томонидан ажратилган маблағ топширдилар.
Соҳа фидойиларини рағбатлантириб ва уларни моддий қўллаб-қувватланаётганидан миннатдор бўлган Мавлдудахон ая Адлия вазирлиги ва бошқарма ходимларига ўз миннатдорлигини билдирди.
Каналга уланиш учун:
@adliyaxabarlari