Get Mystery Box with random crypto!

#Bu_muhim yurxizmat.uz билан ўз-ўзингизга ҳуқуқий хизмат кўр | Андижон вилоят адлия бошқармаси (расмий)

#Bu_muhim

yurxizmat.uz билан ўз-ўзингизга ҳуқуқий хизмат кўрсатинг!

Ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда вақтдан ютишни хоҳлайсизми?

Юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳаракат қилишни-чи?

Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими бунда Сизга қўл келади.

Сайт ҳуқуқий ҳужжатларни, хусусан юридик шахслар фаолиятида фойдаланиладиган корпоратив ҳужжатлар намуналарини, жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган шартномалар, аризалар, илтимосномалар, битимлар, судга оид ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз автоматлаштирилган ҳолда электрон шаклда тайёрлаш, олиш ва фойдаланиш имконини беради.

Барчаси бепул.

Сайтда 800 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, саралаб чиқилган. Мазкур ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасини ошириш мақсадида қуйида айрим ҳужжат намуналарини тақдим этамиз