Get Mystery Box with random crypto!

​​Виждон сотаман, ишлатилинмаган тоза журналист виждони! Эси | Xullas

​​Виждон сотаман, ишлатилинмаган тоза журналист виждони!

Эсингизда бўлса, бундан 3-4 кун олдин, Вазирлар Маҳкамасининг бир ходими иш билан келган фуқарони "Долбо#б" "Терпила" деб хақорат қилган, "Хоҳласанг шу, мен сени ишингни хал қилиш учун ўтирганим йўқ бу ерда" деган гапларни қилиб, қўпол муомалада бўлганини видеоси тарқаган эди.

Мазкур масала юзасидан фуқаро билан қўпол муомалада бўлган ходим устидан хизмат текшируви ўтказилиниб, Вазирлар Маҳкамаси ходими хизмат вазифасига номувофиқ, деб топилиб эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани хақида Вазирлар Маҳкамаси баёнот берган эди.

Энди зўр гап айтайми? Бугун Қалампир интернет нашрининг журналисти (шу сўзни ёзишга виждоним йўл қўймаяптию ўқувчига тушунарли бўлиши учун ёздим) Муҳайё Саидованинг Тумов учун бурун кесилмайди ёхуд Вазирлар Маҳкамаси қўпол ходимидан нега воз кечди? деб номланган мақоласи чиқди.

Мақолани ўқир эканман, ўша ишдан ҳайдалган ходим кўз олдимда бошида нурли халқачаси билан гавдаланади. Кўзларимга ёш келиб, афсус надоматлар чекиб худди сув минорасидан сакраган Раисбувага ачиниб йиғлаган Бозорбой каби холатга тушдим.

Хурматли Муҳаё Саидова, сиз катак ташламай ёзган 3 вароқ мақола шунчаки сув. Агар ўша ходимнинг халқ вакилига нисбатан қилган иши стакандаги қатиқ бўлса, сиз топиб келган "аргумент" ва бошқа ходимларнинг унинг олдин хушмуомала ва одобли бўлганини айтган гаплари қатиқ идишининг юқи холос. Ёзган нарсангиз мени назаримда бир пулга қиммат ва бунда "Заказ" хиди анқиб турибди. Сиз Мақолада ходимни фақат "Терпила" деган сўзни айтганини келтирибсиз, "Долбоб" деганини эшитмаганмисиз ёки биров қайта кўрмайди деб ёздингизми? Бундай мансабдор шахсни оқлаб чиқиш учун топган журъатингизга қойил қолмасдан иложим йўқ. Агар мен ўша видеони ўзим кўрмаган бўлганимда ҳам сизнинг мақолангизга сразу жавоб ёзмаган бўлар эдим.

Ўша мақоладан: " “Терпила” ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизимларида кўп қўлланиладиган “потерпевший” – жабрланувчи, сўзининг қисқартмаси. Бу сўз пойтахт ҳамда бошқа вилоятлар шевасидаги жаргон ва бу сўзнинг бироз ҳақоратомуз оҳангда ишлатилишини ҳисобга олмаганда ҳеч қандай акс маънога эга эмас. “Терпила” ўзини жабрдийда деб билган шахсга нисбатан қўлланилади."

Сиздай мансабдорга адвокат қиладиган журналистлар бор экан, хечқачон фуқаролик жамияти қура олмаймиз. Опа мақолада яна айтадики "Ижтимоий тармоқлар ОАВ эмас! Унда текширилмаган, исбот-далилланмаган, манбаси номаълум маълумотлар қайнаб ётибди."
Агар ОАВ бу сиз бўлсангиз рости менга абсолютно керакмас сиздай ОАВ!
Яна опа: Вазирлар Маҳкамаси собиқ ходимини кимнингдир ўғли, эҳтимол қайсидир қоракўз болажоннинг отаси эканлигини гапиряптилар, у энди қаерга боради нима иш қилади деган савол қўйганлар. Бу нарсани ўша одам бошқа бировнинг боласи ва отасини "Долбо#б" деб хақорат қилаётганида ўйлаши керак эди.

Опа, шу мақолани ёзаётганда кўксингизда бирор нима типирчилаб, қийнамадими? Онгингиз тўхта, тўхта, ёзма деб айтмадими? Виждон ва ақл хужумига қандай чидаш мумкин? Шу борада мастер класс ўтиб берсангиз илтимос.

Ха айтганча, "Жалаб" сўзи ҳам бироз ҳақоратомуз оҳангда ишлатилишини ҳисобга олмаганда ҳеч қандай акс маънога эга эмас. Араб тилида "Жалб қилувчи" "Чиройли" деган маъноларни англатади холос. Раунд!

Каналга уланиш @nurbekalimov