Get Mystery Box with random crypto!

* * * Мен сени жуда кўп ташвишга солдим, Жуда кўп қайғу | 𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

* * *
Мен сени жуда кўп ташвишга солдим,
Жуда кўп қайғурдинг умримни ўйлаб.
Беҳаловат ўтган тунларинг ҳаққи,
Хотиржам яшадим...
Хавотир йўллаб.

Ҳатто хаёлинг ҳам ҳеч олмади тин,
Ўйласанг, асосий ўйловларингман.
Мен учун беш маҳал кўкка узалиб,
Дуолар тўкилар бармоқларингдан...

Оч қолсанг, дардимни узатдим сенга,
Чанқасанг, дарёдай сароблар тутдим.
Худонинг ёнига қўйиб исмимни,
Минг марта эсласанг, минг бор унутдим.

Шунча йил умрингни банд қилганим рост,
Нотинч қилганим рост, ҳаётингни ҳам.
Мен сабаб озорда қийналса жонинг
...ва яна ғамимдан топасан малҳам.

Сен учун изтироб илинсам ҳамки —
Кўксингда авайлаб юрган кийикман.
Шунча ташвиш билан, шунча дард билан,
Мазмунли яшашинг учун,
Тирикман...

Кумуш Ўсарова
t.me/Adabiyot_olami
t.me/Abduvohid_Suvonov