Get Mystery Box with random crypto!

Қайнона ҳар учта куёвини синамоқчи бўлибди. Биринчи куёви дар | Achchiq Hazillar | Визитка 🇺🇿

Қайнона ҳар учта куёвини синамоқчи бўлибди.
Биринчи куёви дарвозадан кириб келиши билан, ўзини ҳовлидаги ҳовузга ташлабди. Катта куёв дарҳол қутқариб олибди. Эртасига катта куёвни дарвозаси олдида янги Нексия машинаси, уни устида "Севимли куёвимга қайнонасидан" деган ёзув турган эмиш.

Эртасига қайнона ўртанча куёвини ҳам ҳудди шундай синабди. Ўртанча куёви тонгда ташқарига чиқса, дарвозаси олдида янги Матиз машинаси, уни устида "Севимли куёвимга қайнонасидан" деган ёзув турган эмиш.
Учинчи куни қайнона кенжа куёвини синаш учун ўзини сувга ташлабди. Кенжа куёв ичида ўйлабди:
— Катта божамга Нексия, иккинчи божамга Матиз тегди. Менга эски Тико ёки шалоғи чиққан Жигули тегса керак, — дебди-да, қайнонасини қутқармабди.

Эртаси куни эрталаб кўчага чиқса, дарвозаси олдида янги Каптива турган эмиш. Устида "Севимли куёвимга қайнотасидан" деган ёзув бор экан.

Канал
@AchchiqHazillar