Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ ИЛА ҚАЛБИНГИЗ ОРОМ ОЛСИН Абу Ҳурайра розиялло | 📚 Ҳикматли сўзлар 📚

АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ ИЛА ҚАЛБИНГИЗ ОРОМ ОЛСИН

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас", дедилар.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасини кўп айтсин”.


@AbuYusuf_official